“ArtHouse Hamsa” ижодий устахонаси ташкил этилганидан бери иккинчи премьера намойиш қилинди. “Райҳон исини таратган аёл” спектакли А. Дюманинг “Камелияли хоним” асари асосида саҳналаштирилган. 1848 йилда ёзилган “Камелияли хоним” романи пьеса ва опера (“Травиата”) шаклида жаҳон театри саҳналаридан тушмай келмоқда. Спектаклда А. Дюма асари миллий замон ва маконга кўчирилиб, воқеаларнинг умумий негизи сақланган. Инсценировка бўйича жуда бой додҳонинг хотини бўлмиш аёл ва воҳадан пойтахтга келган йигит ўртасида ногаҳон муҳаббат юзага келади, лекин уларнинг муносабати қарама-қаршиликлар, аёлнинг путур етган соғлиги боис узоққа чўзилмаслиги бошидан аён.
Спектакл биринчи навбатда ўзининг ёрқин ранглари, эстетикаси билан эътиборни тортади, саҳна сатҳи ва декоратив элементларда тўқ қизил ранг устунлик қилади, оҳори тўкилмаган либослар ҳам рангбаранглик бағишлайди. Бундай рангларнинг танланиши, француз воқелигидан келиб чиқадиган бўлсак “будуар”, ёки ўзбекчасига “ичкари”, хоналар безагидан келиб чиқилган бўлса, ажабмас.
Спектаклда рақс, кичик хореографик этюдлар орқали персонажларнинг руҳий ҳолати кўрсатилади. Юлдуз Ражабова ижросидаги Аёл йигит билан рақс давомида бир дақиқа кулиб турган бўлса, кейинги сония кўзларида ташвиш, касалмандлик акс этади. Хуршида Арабшоеванинг Хизматчи образида аёлнинг оғир дамларида ёрдам берувчи сирдош инсон намоён бўлади, улар бир-бирининг қошига ўсма қўяди, хурсандчилик вақтида биргаликда рақс орқали ўз шодлик, кўнгилҳушликларини кўрсатади.
Йигит ва Аёлнинг висол оқшоми, хайрлашув кечаси мизансаҳналарида нозик нақшлар билан безатилган елпиғич декоратив элементи ҳам хореографик ҳаракатлар иштирокчиси, ҳам шарқона пинҳоналик, ҳам ишқ метафораси. Йигит ва Аёл иштирокидаги саҳналарда самимийлик бор. Аёл танишув мизансаҳнасида йигитга бир яхши гапирса, яна бироздан сўнг шаддодлиги тутиб, “сизга мендан ўзи нима керак” деб, тергагандек бўлади. У йигитга ўз мойиллигини кўрсатиб, орқа дарвозанинг калитини узатар экан, яна сал ўтмай, ўз бахтига ишонмай турган йигитчага эшик ичкаридан тамбаланиши мумкинлигини айтиб, эсанкиратиб қўяди. Аёл йигит тимсолида узоқ вақт излаганини топгандек, севиш, севилиш бахтига эришгандек. Лекин уларнинг муҳаббати олдида енгиб бўлмас тўсиқлар борлигини билади, шундай бўлса-да, у бир кунлик бахт оғушида маст.
Жўрабек Арзиев ижросидаги Додҳонинг ҳаракати, сўзида вазминлик сезилади, у ортиқча гапирмайди, финал саҳнасида қўлининг кескин ҳаракати билан аёл ҳаётига нуқта қўяди. Додҳо эпизодик персонаж, лекин шу икки кўринишда бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлади, актер ўз образини қисқа бўёқларда ҳажмдор гавдалантиради.Додҳо нафақат ўз даврининг одами, бугунги кунда аёллар ҳуқуқсизлигини табиий деб ҳисобловчилар, ижтимоий тармоқларда аёлларга нисбатан зўравонликни оқловчилар ундан узоқ кетмаган.
Яна бир эпизодик персонаж Она ўз ўғлини турмуш қурган аёл домидан қутқариш учун аввалига Аёлга таҳдид қилади, кейин унга ўзининг оналик бурчини эслатиб, ўғлини тинч қўйишга ўтинади, сўнгги саҳнада эса Додҳони бошлаб келиб, ўзининг маккорлигини намоён қилади. Гулхумор Абдуллаева ушбу персонаж характерининг турланишини кичик мизансаҳналарда ишонарли кўрсатган. Финалдаги унинг айёрона кулгисидан кейин эса томошабинда шундай нафрат туғиладики, актер учун ўз қаҳрамонига нисбатан бу каби кучли эҳтирос уйғота олишининг ўзи катта гап.
Турли театрларда шаклланган, ўзбек актерлик мактаби ҳамон яшаётганини кўрсатувчи актерлар ансамбли (Юлдуз Ражабова, Хуршида Арабшоева, Жўрабек Арзиев, Гулхумор Абдуллаева, Раҳматжон Абдуқодиров) спектаклнинг ютуқларидан бири. Биз улардан кейинги спектаклларда ҳам жонли образлар, хилма-хил характерлар кутамиз.