HADISLAR TOPLAMI


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!
Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)
Мурожаат учун @Rek_Qiroat

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri




🕺➡️Kitobsevar qizlar kirsin➡️📚
🕺➡️Kitobsevar qizlar kirsin➡️📚


#Ҳадис_1315📘

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «София ундоқ-бундоқ», дедим. Яъни, пакана, дедим.
Шунда у зот: «Батаҳқиқ, бир гап айтдингки, агар уни денгиз сувига аралаштирилса, уни бузиб юборар эди», дедилар. У зотга бир инсонни таҳқирлаб гапирдим.
Шунда у зот: «Бир инсонни таҳқирлаб гапирганим учун менга бунча, бунча дунѐ берилишини хоҳламайман», дедилар».


✍(Абу Довуд ва Термизий ривояти)

Шарҳ

🔷Бу ҳадиси шарифда ғийбатчиликнинг ѐмонлиги икки хил йўл билан қораланмоқда.
🔶Ғийбатчилик шунчалар ѐмон нарса эканки, агар уни денгизга аралаштирилса, денгизнинг суви қорайиб кетар ва унинг суви сассиққа айланар экан.
🔷 Бир одам ҳақида ғийбатдан ўзини сақлаш эса, бу дунѐнинг кўпгина бойликларига эга бўлгандан кўра яхшироқ экан
Бас, шундоқ экан, бировни зинҳор ғийбат қилмайлик.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Диққат

БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯

ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН
⭕️

✅ Коксартроз
✅ Гоноартроз
✅ Полиартрит
✅ Артрит
✅ Артроз
✅ Острехандроз

✅ Грижа

Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
👉
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
⁉️Охиргача ўқинг

✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ


#Ҳадис_1314📘

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Намоз ўқиѐтган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр ва Умар билан эдилар. Ўтирганимда бошида Аллоҳга ҳамду сано айтдим ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтдим ва ўзимга дуо қилдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сўра, сенга берилади.
Сўра, сенга берилади», дедилар».


✍(Имом Термизий ривоят қилган).

Шарҳ:

Шунинг учун ҳам, намозда дуо қилишдан олдин ташаҳҳудда Аллоҳга ҳамд ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга солату салом ўрин олган.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


HADISLAR TOPLAMI dan repost
ЗИКРНИНГ ФОЙДА ВА САМАРАЛАРИ
1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.
2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.
3. Зикр ғам-андуҳларни кетказади.
4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.
5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.
6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.
7. Зикр ризқни жалб қилади.
8. Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.
9. У Аллоҳ таолонинг муҳаббатини касб қилдиради.
10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилдиради. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.
11. Зикр зокирга ўзини кузатиб боришни ўргатади. Бу билан у эҳсон эшигидан киради ва Аллоҳга У Зотни кўриб тургандек ибодат қилади.
12. У зокирга Аллоҳ таолога қайтишни ўргатади.
13. Зикр зокирга маърифат эшигини кенг очади.
14. Зикр туфайли зокирни Аллоҳ зикр қилади.
15. У туфайли қалб тирик бўлади.
16. У қалб ва руҳга қувват бўлади.
17. Зикр қалбнинг зангини кетказиб, уни жилолайди.
18. У хатоларни ювади.
19. У банда билан Роббиси орасидаги жудоликни кетказади.
20. У Зикр Аллоҳ таолонинг азобидан қутқаради.
21. Зикр туфайли сакийнат ва раҳмат нозил бўлади.
22. Зикр мажлислари фаришталар мажлисларидир.
23. зокирни ҳам, унинг ҳамсуҳбатини ҳам саодатманд қилади.
24. У бандани қиѐмат кунининг ҳасратидан эмин қилади.
25. Зикр туфайли Аллоҳ зокирга бошқа сўровчиларга берадиган атолардан кўра афзал атони беради.
26. Зикр энг осон, афзал ва улуғ ибодатдир.
27. Зикр жаннатнинг экинидир.
28. Зикр учун ваъда қилинган ато ва фазллар бошқа амалларга ваъда қилинмаган.
29. Робб таборака ва таолони давомли зикр қилиш банданинг икки дунѐдаги бадбахтлигига сабаб бўладиган унутилишидан эмин қилади.
30. Зикр зокир учун бу дунѐда ва қабрда нурдир.
31. У қалбни ғафлат уйқусидан ва мудроғидан уйғотади.
32. Зикр дарахти маърифат меваларини беради.
33. Зокир ўзи зикр қилган Зотга яқин бўлади. Бу яқинлик муҳаббат, нусрат, тавфиқ ва дўстлик ила бўлади.
34. Зикр қул озод қилиш ва нафақалар қилишга тенг ибодатдир.
35. У шукрнинг бошидир. Ким Аллоҳни зикр қилмаса, У Зотга шукр қилмаган бўлади.
36. Қалбда бир қасоват бўлса, уни Аллоҳ таолонинг зикридан бошқа нарса кетказа олмайди.
37. Зикр неъматларни жалб қилади ва бало-офатларни даф қилади.
38. У зокирга Аллоҳ таолонинг ва фаришталарнинг саловотини жалб қилади.
39. Аллоҳ зокирлар ила ўз фаришталарига мақтанади.
40. Бардавом зикр қилувчи жаннатга кулган ҳолида киради.
41. Аллоҳ таолони зикр қилиш У Зотнинг ибодатини қилишда энг катта ѐрдамдир.
42. Зикр зокирда қувват ва ҳаракатчанлик пай-до бўлишига сабаб бўлади.
43. Жаннат ҳовлилари зикр ила бино қилинади. Зокир зикрдан тўхтаса, фаришталар ҳам ҳовлини бино қилишдан тўхтайдилар.
44. Фаришталар зокир учун истиғфор айтадилар.
45. Тоғу тошлар Аллоҳ таолони зикр қилувчилар билан фахрланадилар.
46. Аллоҳ таолони кўп зикр қилувчи банда мунофиқликдан омон бўлади.
47. Амаллар ичида зикрнинг ўзига хос лаззати бор. Шунинг учун ҳам зикр мажлислари жаннат боғлари деб номланади.
48. Йўлда, уйда, ҳазарда ва сафарда зикрни бардавом қилиш банданинг қиѐмат кунидаги гувоҳларининг кўпайишига сабаб бўлади.
49. Зикр юзга бу дунѐда гўзаллик ва охиратда нур ато қилади.
50. У банданинг Робб томонидан тасдиқ қилинишига сабаб бўлади.
51. Зикрни бардавом қилиш нафл амаллар ўрнига ўтади.
52. Банда кенгчилик вақтида Аллоҳни зикр қилса, Аллоҳ уни торчилик вақтида зикр қилади. Зикр қалбнинг шифоси ва давосидир.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 35📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1313📘

Умора ибн Шабийб ас-Сабаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким шомдан кейин ўн марта «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку, ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува ъала кулли шайин қодийр» деса, Аллоҳ уни тонг отгунча шайтондан муҳофаза қиладиган силоҳланган фариштани юборади. Аллоҳ унга бу ила вожиб бўлган ўн ҳасанот ѐзадир, унинг ўнта ҳалок қилувчи хатосини ўчирадир ва бу унинг учун ўнта озод қилинган қул каби бўлур», дедилар».


✍(Имом Термизий ривоят қилган).

Шарҳ

✅ Бу ҳам шом намозини ўқиб бўлгандан кейин ва дунѐвий гап гапирмасдан туриб бўлиши керак.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1312📘

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир тепалик ѐки довонга чиқа бошладилар. Унинг устига чиқилганда бир киши баланд овоз билан: «Лаа илаҳа иллаллоҳу, Аллоҳу акбар!» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хачирларининг устида туриб: «Сизлар кар ѐки ғойиб Зотга дуо қилаѐтганларингиз йўқ. Эй Абу Мусо!
Ёки эй Абдуллоҳ! Сенга жаннат хазинасидан бўлган калимага далолат қилайми?!» дедилар.
«Ҳа», дедим.
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи», дедилар».


✍(Тўртовлари ривоят қилишган)

Шарҳ

✅«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»нинг маъноси ўзгариш ҳам, қувват ҳам Фақатгина Аллоҳ ила бўлади, демакдир.
✅Ким ихлос билан «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни айтиб юрса, жаннатнинг хазинасига эга бўлар экан.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1311📘

Юсайра розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни (аѐлларни) такбир, тақдис ва таҳлилга риоя қилишга ва уларни бармоқ учи ила санашга амр қилдилар. Албатта, улардан сўралур ва нутқ қилиш талаб қилинур».

✍(Сунан эгалари ривоят килган)

Шарҳ

✅Ушбу ҳадиси шарифни ривоят қилаѐтган
Юсайра розияллоҳу анҳо ансорийя саҳобиялардан бўлганлар.
Такбир — «Аллоҳу акбар» дейишдир.
Тақдис — «Субҳанал маликил қуддус» дейишдир.
Таҳлил — «Лаа илаҳа иллаллоҳ» дейишдир.
🔷Шу калималарни зикр қилганда уларни бармоқ билан санаш керак экан.
🔶 Бу айтилаѐтган зикрнинг сонини билиш учун керак.
🔷Қиѐмат куни бармоқлардан бу ҳакда сўралар ва нутқ қилиш талаб қилинар экан.
✅Албатта, бундай санаш бармоқ билан санаса бўладиган сондаги зикрларга боғлиқ.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1310📚

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким «Субҳаналлоҳил азийми ва биҳамдиҳи» деса, унинг учун жаннатда бир хурмо экилади», дедилар».

✍(Имом Термизий ривоят)

Шарҳ

🔶 Бу зикрни қилган одам уни ҳар айтганда ўзининг жаннатдаги боғига бир дона хурмо кўчати эккан бўлар экан. Яъни, унинг жаннатдаги мақоми бир поғона кўтарилади.
🔷 Вақтни беҳуда ўтказмай «Субҳаналлоҳил азийм ва биҳамдиҳи»ни айтиб туриш керак.
🔶Албатта, ўзини билган мўмин банда учун бош мақсад нима қилиб бўлса ҳам жаннатга кириб олиш эмас.
🔷 У жаннатда иложи борича юқори мартабага эришиш учун ҳаракат қилади, жаннатдан ўзига берилган боғнинг бошқаларникидан яхшироқ бўлишини орзу қилади.
🔶 Ана шу боғни обод қилиш учун бу дунѐнинг ўзида имкон бор экан. Бунинг учун зокирлардан бўлиш зарур экан.
🔷Ким ўзининг жаннатдаги боғида хурмолари кўп бўлишини истаса, ушбу ривоятда келган зикрни кўпроқ айтсин. Бу эса жуда ҳам осон.
✅ Бир дақиқанинг ўзида уни бир неча бор айтиш мумкин.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


HADISLAR TOPLAMI dan repost
#Ҳадис_667📕

#Дуо

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга:
«اللهم إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ جَهْدِ الْبَلَاءِ وَدَرَكِ الشَّقَاءِ وَسُوءِ الْقَضَاءِ وَشَمَاتَةِ الْأَعْدَاءِ»

"Аллоҳим мен Сендан қаттиқ машаққат-қийинчликлардан¹, бахтсиз бўлиб қолишдан², тақдиримда ёмонлик бўлишидан³ ва душманларга кулгу бўлишдан паноҳ сўрайман⁴",
деб дуо қилиб, Аллоҳдан мана шу нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрашга буюрар эдилар.

✍(Бухорий, 6616, Муслим, 7052 ривояти)


📝Шарҳ.


1-Яъни: Инсоннинг сабр-тоқати етмай, бардош беролмайдиган қаттиқ машаққатлар.
2-Дунёдаги бахтсизлик гуноҳ-маъсиятларга ботиб, Аллоҳнинг тавфиқидан маҳрум қолиш, хусусан дунёдан Аллоҳ рози бўладиган амалларни қила олмай ўтиб кетиш.
3-Ўзимга, молимга, оилам ва дўст-биродарларимга ёмонлик тақдир қилинишидан ва дунёда иймонсиз ўтиб, охиратда бахтсизлик тақдир қилинишидан паноҳ сўрайман.
4-Бошимизга бир мусибат тушиб душманларга масхара бўлишдан паноҳ сўраман.

Манба: Ибн Ҳажар Асқалоний, "Фатҳул Борий", 11/149📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1309📘

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббиларидан ҳикоя қилароқ:
«Банда гуноҳ қилди. Бас, у: «Эй Аллоҳим, менинг гуноҳимни мағфират қилгин», деди. Шунда У Зот таборака ва таоло: «Бандам гуноҳ қилди.
Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди.
Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва: «Эй Роббим, менинг гуноҳимни мағфират қилгин», деди. Шунда У Зот таборака ва таоло: «Бандам гуноҳ қилди.
Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди», дейди.
Сўнгра у яна қайта гуноҳ қилди ва: «Эй Роббим, менинг гуноҳимни мағфират қилгин», деди.
Шунда У Зот таборака ва таоло: «Бандам гуноҳ қилди.
Сўнгра ўзининг гуноҳини мағфират қиладиган ва гуноҳ туфайли муохаза қиладиган Роббиси борлигини билди. Хоҳлаганингни қилавер, батаҳқиқ, сени мағфират қилдим», дейди», дедилар».


✍(Икки Шайх ривояти)

Шарҳ

✅Тавбага шунчалар қаттиқ тарғиб бўлганидан уламоларимиз, тавба қилиш ҳар бир банда учун фарз айндир, деганлар.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1308📚

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга Роббингиз ҳузуридаги энг яхши, энг поқ даражотларингизни энг юқори қиладиган, сиз учун тилло-кумуш инфоқ қилишдан ҳам яхшироқ ва душманингизга йўлиқиб, сиз уларнинг бўйнингизга, улар сизнинг бўйнингизга зарба бергандагидан ҳам яхшироқ амалларингизнинг хабарини берайми?» дедилар.
«Оре, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди.
«Аллоҳ таолонинг зикри», дедилар».


✍(Имом Термизий ривояти)

Шарҳ

✅Бундан, зикр кези келганда хайри садақа ва жиҳоддан ҳам афзал бўлиши келиб чиқади.
✅Бас, шундай экан, Аллоҳ таолони доимий равишда зикр қилишга одатланайлик.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1307📘

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақа молни ноқис қилмас. Аллоҳ авф ила бандага иззатдан бошқани зиѐда қилмас.
Ким Аллоҳ учун тавозуъ қилса, албатта, Аллоҳ уни юқорилатмай қўймас», дедилар».


✍(Имом Муслим ва Термизий ривоят қилишган).

Шарҳ:

Бошқа бир ривоятда:
«Авф бандага иззатдан бошқани зиѐда қилмас.
Бас, авф қилинг!
Аллоҳ сизни азиз қилур.
Тавозуъ бандага юқориликдан бошқани зиѐда қилмас. Бас, тавозуъ қилинг!
Аллоҳ сизни юқорилатур.
Садақа молга кўпайишдан бошқани зиѐда қилмас.
Бас, садақа қилинг! Аллоҳ азза ва жалла сизни бой қилур», дейилган.
Азизу мукаррам бўлайлик десак, авф қилишни одат қилайлик.
Олий мақомга етай десак, тавозуълик бўлайлик.
✅Бой-бадавлат бўлай десак, садақа қилишни одат қилайлик.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


HADISLAR TOPLAMI dan repost
#Ҳадис_765📒

#ҲАММА ДУОЛАРНИ ЖАМЛОВЧИ ДУО.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп дуо қилдилар. Биз уни ѐд олмадик. Сўнгра: «Эй Аллоҳнинг Расули! Кўп дуо қилдингиз. Биз ундан ҳеч нарсани ѐд олмадик», дедик. Шунда у зот: «Ўшанинг ҳаммасини жам қиладиган нарсага сизларни далолат қилайми? Аллоҳим! Албатта, биз Сендан Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган хайрли нарсаларни сўраймиз. Сендан Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ѐмон нарсалардан паноҳ сўраймиз. Сен ѐрдам сўралган Зотсан. Етказиш Сенинг ишинг бўлган Зотсан. Ўзгариш йўқ, қувват ҳам йўқ. Магар Аллоҳда бор», денглар», дедилар».

✍(Имом Термизий ривояти).

📝 Шарҳ:

Демак, Аллоҳ таолодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган нарсани сўрайман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган нарсадан паноҳ сўрайман, деб қилинган дуо жуда кўп нарсани қамраб олар экан. Уламолар, ушбу дуо каби жамловчи ва фойдали нарса йўқ, деганлар. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуоларида дунѐ ва охиратнинг яхшиликларидан бирор нарсани қолдирмай сўрадилар ҳамда дунѐ ва охиратнинг ѐмонлигидан бирортасини қўймай паноҳ сўрадилар.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 35📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1306📘

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким икки мусулмондан бўлган етимни тутиб таом ва шароб берса, албатта, Аллоҳ уни жаннатга киритади. Кечирилмайдиган гуноҳ қилган бўлсагина, бундан мустасно», дедилар».

✍(Имом Термизий ривоят қилган)

Шарҳ

🔶Мусулмон ота-онадан қолган етимни риоясини қилиш қанчалик улуғ ишлигини ушбу ҳадиси шарифдан билиб оламиз.
🔷Етимга озиқ-овқат беришнинг ўзи қанчалар савобли иш эканини кўринг.
🔶Ундай одамни Аллоҳ албатта, жаннатга киритар экан. Аммо бу ерда жуда нозик бир иш бор.
🔷 Ҳадиси шарифда етимга таом ва шароб берган одамни Аллоҳ албатта жаннатга киритиши ҳақидаги гапдан сўнг «Кечирилмайдиган гуноҳ қилган бўлса,ина бундан мустасно», дейилмоқда.
🔶Демак, кечирилмайдиган гуноҳ қилган одам жаннат ваъдаси берилган ишни қилган чоғида ҳам унга кирмай қолиши бор экан.
🔷 Баъзи кишилар шунга ўхшаш жаннат ваъда қилинган бирор ишни қилиб қўйиб, жаннатнинг калити ўзининг чўнтагида деган ҳисобга берилади.
🔶Гуноҳ ишларни қилишга баҳона топади.
🔷Аслида эса, кишининг жаннатга кириши умрида қилган барча амалларининг сарҳисобидан сўнг аѐн бўлади.
🔶Одам боласи балоғат ѐшига етганидан бошлаб, турли ишларни қилган бўлади.
🔷Кўплаб жаннат ваъда қилинган ишларни амалга оширади.
🔶Шунингдек, дўзах ваъда қилинган ишлари ҳам йўқ эмас.
🔷Қиѐматда ҳаммаси ҳисоб-китоб қилинади ва шундан сўнггина натижа эълон қилинади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1305📘

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқни саййид деманглар. Агар у саййид бўлса, батаҳқиқ, Роббингиз азза ва жалланинг ғазабини қўзитган бўласиз», дедилар».

✍(Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган).

Шарҳ

Мунофиқ улуғлашга лойиқ одам эмас.
🔶Шунинг учун билиб туриб уни саййид — улуғ демоқ дуруст эмас.
🔷Агар ким шу ишни қилса, улуғланишга лойиқ эмасни улуғлаган ва Аллоҳ таолонинг ғазабини қўзитган бўлади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


#Ҳадис_1304📘

Шарид ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимдан ўтдилар. Мен бундоқ қилиб: чап қўлимни орқамга қўйиб, кафтимга таяниб ўтирган эдим. Шунда у зот: «Сен ғазабга учраганларга ўхшаб ўтирасанми?!» дедилар».

✍(Абу Довуд ривояти)

Шарҳ:

✅Чунки бу мутакаббирларнинг ўтиришидир.
✅Мўмин банда намозда ўтирганга ўхшаб, ёки чордана қуриб, ёки тиззаларини қучоқлаб ўтиради.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚


HADISLAR TOPLAMI dan repost
#Ҳадис_68📙

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули!
Пули, моли бор аҳли дунёлар ажрни олиб кетишди. Улар худди биздек намоз ўқишади, рўза тутишади ва ортиқча молларидан садақа қилишади», дейилди.

«Аллоҳ сизларга садақа қиладиган нарсаларни яратиб қўймаганми?
Ҳар бир айтилган тасбеҳ, ҳамдда садақа бордир. Жинсий эҳтиёжингизни қондиришингиз ҳам садақа бордир», дедилар.

«Шаҳватни қондиришида ҳам садақа бўладими?» дейилди.
«Агар шу шаҳватни ҳаром йўл билан қондирса, гуноҳ бўлмасмиди?
Худди шунингдек, агар ҳалол йўл билан қондирса, бунга ажр бўлади», дедилар».

✍(Имом Бухорий ривояти).

@Hadislar_toplamiii📚


#Ҳадис_1303📘

Асма бинти Язид розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг исми аъзами ушбу икки оятдадир:
«Ва илоҳингиз бир илоҳдир. Роҳман ва Роҳийм бўлмиш, Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир» ва Оли Имроннинг аввалидаги «Алиф. Лаам, Мийм. Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ.
У тирик ва қаййум Зотдир» оятидадир», дедилар».


✍(Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган)

Шарҳ

🔶 Дарҳақиқат, бу икки оятда зикр қилинган Аллоҳ таолонинг исмлари ўзида катта маъноларни жамлагандир.
Келинг, улар билан яқиндан танишиб чиқайлик:
«Ва илоҳингиз бир илоҳдир.
Роҳман ва Раҳийм бўлмиш, Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир».

🔷 Ушбу оятда Ислом ақийдасининг бош масаласи — Аллоҳнинг ягоналиги асосий қоида сифатида илгари сурилмоқда.
Аллоҳнинг борлигига ҳеч қачон шубҳа бўлмаган.
Унинг зоти ва сифатлари ҳақида тортишувлар доимо бўлиб турарди.
Унинг махлуқотлар билан алоқаси ҳақида ҳам тортишувлар кечган.
Фақат даҳрийларгина илоҳнинг йўқлиги ҳақида сафсата сотдилар.
Аллоҳнинг борлигини инкор этдилар.
🔶 «Алиф. Лаам, Мийм. Аллоҳ - Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирик ва Қайюм Зотдир».
Ояти Курсийда келганидек, ушбу ояти карима тавҳидни, Аллоҳнинг ягоналигини холис баѐн қилади.
Аллоҳ таолодан ўзга бандаларнинг ибодатига сазовор ҳеч бир илоҳи маъбуд йўкдир.
Аллоҳ доим тирикдир, ўлмайди.
У Қайюм — бандалари ишларининг тадбирида доимо қоим турувчидир.
Бошқаларнинг туриши ҳам У зот биландир.
🔷Бу икки ояти каримада ҳам Аллоҳ таолонинг бир неча исмлари зикр қилинган.
✅Аммо улардан қайси бири исми аъзам эканига аниқ ишора йўқ.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.