Устоз ҳамиша ҳаётдан нолиб юрадиган, ўзини бахтсиз ҳисоблайдиган шогирдига пиёлада сув узатди-да, унга бир сиқим туз аралаштириб, татиб кўришни буюрди. Йигит айтилган ишни қилди.
– Таъми қанақа экан? – сўради устоз.
– Шўрлигидан тилни ўяман, дейди-я!
Устоз шогирдини дарё бўйига олиб борди. Яна бир сиқим туз узатар экан, деди:
– Энди буни дарёга ташлаб, сувнинг мазасини тотиб кўр.
Йигит бу сафар сувни ҳузур билан ичди.
– Хўш, шўрлиги сезилдими? Мазаси қанақа экан?
– Ажойиб. Шўри йўқ бўлиб кетибди, умуман сезилмади.
Бу сўзлардан мамнун бўлган устоз насиҳат қилди:
– Ҳаёт қийинчиликлари бир сиқим туздек гап. Қалбингни кенг қилсанг, билинмай кетади. Ҳаётда мисоли бир пиёла сув эмас, дарё бўлиб яшашни ўрган.😊