Сийладинг кўнглим Худоё, ишқ яроси битмади,
Ишқ ила кибру ғурурнинг можароси битмади.
Лайлишева келди тунлар, тонг кутиб ўтди умр,
Ўн беши ёруғ дедилар, лек қароси битмади.
Тўрт томоним бўлди қибла, манзилим билмам ҳануз,
Икки дунё телба этган йўл ороси битмади.
Неча кузга кўнди кўнглим, неча қишда музладим,
Бошима чархи фалак солган балоси битмади.
Қайга бордим ёшуриндим, топди сайёди мани,
Кўнглима солган тузоғи, истилоси битмади.
Сўзларимни ўтриги йўғ, мийиғингда кулма дўст,
Сийлади кўнглим Худоё, ишқ яроси битмади.
@Мирзоҳид Ботиров
21. 01. 2025
Яқинларингизга юборинг
Kаналга уланиш👇👇👇
Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ