ЯНГИ ЙИЛ ТИЛАГИ
Янги йил!
Сен ҳақингда нимадир айтай,
Лекин, сен ҳақингда ҳаммаси айтилган, ҳаммаси мубҳам.
Яратганнинг меҳри ё қаҳри, кимга қандай?!
Мен эса, ўтаётган умр, сарғайган қоғозлар,
Шамол ўйнаётган япроқлар ичида турибман мулзам.
Йўлаклар сирпанчиқ, қадамлар тинмас,
Совуқ йилтиллайди, минглаб ойналар,
Умрнинг бесамар кунларин санаб, кўнглим қийналар.
Тилак тилашади қадаҳ чўқишиб,
Шунчаки сохталик, ялтироқ сўзлар.
Ичингни кемириб ётган илоннинг,
Бошини яшириб юмилар кўзлар.
Эски йил, сен кетсанг мен учун ўзгарар нима?!
Янгиланар қайси қорайган юрак?!
Мен дунёга мутлоқ иймон тилардим,
Ижобат десалар биргина тилак.
Дардлар эскиради, юзлар қарийди,
Кимдир сочидаги оқидан хафа.
Кимдир кимни йўқлар, зарурат!
Бари, бари ёлғон фалсафа!
Қайсар хаёлларни қувиб бир зумга,
Бир тилак тиладим, йилнинг йўқ даҳли.
Роббим, ҳузурингга етишгунича,
Иймонни англасин одамзод аҳли!
@Мирзоҳид Ботиров
Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ