Шоир...
Тушунмадим дунё ишига,
Тушунмаслик алам бераркан.
Юрагида дард бор кишига,
Худо танлаб қалам бераркан.
Гоҳ йиғлатиб, гоҳи кулдириб,
Кўксингизга туйғу тўлдириб,
Бир жисмда минг бор ўлдириб,
Худо танлаб қалам бераркан.
Ўз дардини сўйламайди У,
Ўз кўнглини ўйламайди У,
Жон жонига ботганда туйғу,
Худо танлаб қалам бераркан.
Гул сўлиса нигоҳи силаб,
Душманга ҳам омонлик тилаб,
Минг жабрига сабрини улаб,
Худо танлаб қалам бераркан.
Бир нигоҳ деб телба бўлганга,
Ўзи йиғлаб, ўзи кулганга,
Баҳорида куздай тўлганга,
Худо танлаб қалам бераркан.
Тунларидир ибодат сайри,
Ҳар лаҳзада иқрорлик майли,
Бордирки бир каромат, хайри,
Худо танлаб қалам бераркан.
Эга қилиб ақлу тилига,
Тоғдай тоқат солиб дилига.
Дўстим, синаб суйган қулига,
Худо танлаб қалам бераркан.
@Мирзоҳид Ботиров
14.04.2024
Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
Тушунмадим дунё ишига,
Тушунмаслик алам бераркан.
Юрагида дард бор кишига,
Худо танлаб қалам бераркан.
Гоҳ йиғлатиб, гоҳи кулдириб,
Кўксингизга туйғу тўлдириб,
Бир жисмда минг бор ўлдириб,
Худо танлаб қалам бераркан.
Ўз дардини сўйламайди У,
Ўз кўнглини ўйламайди У,
Жон жонига ботганда туйғу,
Худо танлаб қалам бераркан.
Гул сўлиса нигоҳи силаб,
Душманга ҳам омонлик тилаб,
Минг жабрига сабрини улаб,
Худо танлаб қалам бераркан.
Бир нигоҳ деб телба бўлганга,
Ўзи йиғлаб, ўзи кулганга,
Баҳорида куздай тўлганга,
Худо танлаб қалам бераркан.
Тунларидир ибодат сайри,
Ҳар лаҳзада иқрорлик майли,
Бордирки бир каромат, хайри,
Худо танлаб қалам бераркан.
Эга қилиб ақлу тилига,
Тоғдай тоқат солиб дилига.
Дўстим, синаб суйган қулига,
Худо танлаб қалам бераркан.
@Мирзоҳид Ботиров
14.04.2024
Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ