❤️ Baxtli Oila Akademiyasi ❤️ Bir butunlik


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Сизда хаетга нисбатан талаб ,тушунмовчиликлар буляптими?
Оилангизда , ишингизда муаммолардан халос булишни истаяпсизми?
Калбшунос, Парапсихолог, Арт терапевт Гулнора Муталовага
мурожаат килинг:❤️
☎️-998935085550
https://t.me/Gulira'noPsixolog

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


❤️ Baxtli Oila Akademiyasi ❤️ Bir butunlik dan repost
#Ривож

Инсон онгини заҳарлайдиган ҳолатлар...

1⃣Бировларни ғийбат қилиш. "Унинг ўрнида мен бўлганимда ...." каби гаплар билан ўзгаларнинг ҳаётини муҳокама қилиш.

2⃣Олдиндан нохушлик бўлиши ҳақида таъкидлайвериш. "Айтган эдим-ку, бундан бир иш чиқмайди" каби гаплар билан ҳар нарсадан норози бўлавериш.

3⃣Ҳадеб ҳаётдан нолиш. Пулсизлигингиз, соғлиғингиз ёмонлиги, болаларингиз қулоқсизлиги-ю турмуш ўртоғингизнинг эътиборсизлиги ҳақида ҳаммага шикоят қилиш.

4⃣Масъулиятни ўз бўйнига олмаслик. Кўнгилсизликларда атрофдагиларни айблайвериш.

5⃣Ҳаётингиздаги ҳар бир воқеадан ёмонликни излайвериш.

6⃣Аҳамиятсиз бўлган муаммоларни ҳам жуда катта қилиб кўрсатиш.

Азизлар, ҳеч қим негатив фикрлаш қобилияти билан дунёга келмайди. Бу одат умр давомида шаклланади. Негатив фикрлайдиган инсон бутун ҳаётини ва ундаги нарсаларни ҳам негатив қабул қилади.


❤️ Baxtli Oila Akademiyasi ❤️ Bir butunlik dan repost
#Тавсия

​​Миннатдорчилик - бу бойлик. Шикоят ва нолиш эса - бу қашшоқликдир.

Бу олтин қоида!!! У ҳаётнинг барча жабҳаларига тегишли: соғлиқ, иш, муносабатлардан бошлаб токи пулгача.

Сиз ўзингизда бор пулга қанчалик миннатдорчилик билдирсангиз (улар унчалик кўп бўлмаса ҳам), шунчалик бой бўласиз.

Ва аксинча, пулнинг камлиги ҳақидаги шикоят ва нолишлар сизни қашшоқ қилади.

Ронда Берн.


❤️ Baxtli Oila Akademiyasi ❤️ Bir butunlik dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳар қандай салбий энергия ривожланишга тўсқинлик қилади. Сиз таъна қилмаслик ва ҳаётингиздан шикоятчи бўлмаслигингиз учун, миннатдор бўлиш одатини шакллантииишингиз керак.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


НЕЪМАТЛАРНИНГ ХИКМАТИ

Имтиҳон ва синов фақат беморлик ва камбағалликда бўлавермайди:
– Соғлик ҳам синовдир.
– Бойлик ҳам синовдир.
– Гўзаллик ҳам синовдир.
– Мулк ҳам синовдир.
– Амал ва мансаб ҳам синовдир.
– Фарзанд-зурриётлар ҳам синовдир.
– Аллоҳ таоло бандаларининг неъматга шукр қилиши ёки кўрнамаклик қилишини билиш учун неъматларнинг аксарини синов қилиб беради.

Масалан, Аллоҳ подшоҳ-пайғамбарлардан бири Сулаймон алайҳиссаломга барча нарсани бўйсундириб берган ва у зот алайҳиссаломнинг тилидан шундай марҳамат қилган: «Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфрони неъмат қиламанми, синаш учундир. Ким шукр қилса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким неъматга ношукр бўлса, Роббим беҳожат ва карамли Зотдир» (Намл сураси,
40-оят).

Аллоҳим, бизни ҳам шукр қилувчи бандалардан қилгин!
  (Сулаймон) деди: «Роббим, мени Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр этишимга ва сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимга муяссар этгин. Уз раҳматинг ила мени солиҳ бандаларингга қўшгин» (Намл сураси, 19-оят).

"Ҳикматлар" китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

✨Рамазон ойининг Раҳмат даҳаси ҳам тугаб, иккинчи ўн кунлик – мағфират даҳаси бошланди.
✨Барча гуноҳларимизни Аллоҳ мағфират қилсин!
✨Аллоҳ барча рўза ва ибодатларимизни қабул қилсин ва икки дунёмизни саодатли қилсин!

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати сизга ҳамроҳ бўлсин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈


Ҳасан Басрий айтадилар:

«Бир куни бозорга тушдим. Юким оғир бўлгани сабабли ҳаммол ёлладим.
Бозордан то уйга етгунимизга қадар унинг тилидан икки сўз тушмади:
- “Алҳамдулиллаҳ”, “Астағфируллоҳ”.

Қизиқиб сўрадим:
- “Ҳой сен!
Тўтиқуш каби икки сўзни қайтаряпсан! Нима, бундан бошқа нарсани билмайсанми?”.

У айтди:
“15 пора Қуръон ёдлаганман. Қарасам кунимиз шу икки ҳолатдан ташқари бўлмас экан!
Мана бир ҳолат:
- “Осмондан ерга неъмат тушар экан.
Яна бир ҳолат:
- “Ердан осмонга гуноҳ кўтарилар экан. Тушганига ҳамд, кўтарилганига истиғфор айтаман”.

Шунда Ҳасан Басрий ўзларига-ўзлари дедилар;
«Субҳаналлоҳ, эй Ҳасан, У сендан ҳам фақиҳроқ экан»...




#Рамазон_фазилати

Фаришталар рўзадор ҳаққига дуо қилади.

Ривоятларда келишича,
Рамазон ойида бирор киши уйқудан уйғониб, ётоғида ўнгга, чапга тўлғонса, фаришта унга:
“Тур, Аллоҳ сенга барака ато этсин ва сени раҳм қилсин”, дейди.

Агар у намоз ниятида ўрнидан турса, унга тўшаги:
“Аллоҳим, унга улуғ мақомлар бер”, деб дуо қилади.

Агар кийимини кийса, кийим:
“Аллоҳим, унга жаннатинги ҳалол қил”, дейди.

Агар пойабзалини кийса, бир пой пойабзали:
“Аллоҳим, унинг қадамларини сиротда собит қил”, дейди.

Агар таҳорат олиш учун идишни олса, идиш:
“Аллоҳим, унга жаннат идишларини ато эт”, дейди.

Агар таҳорат олса, сув:
“Аллоҳим, уни гуноҳлардан покла”, дейди.

Агар намоз ўқиш учун турса, уй:
“Аллоҳим, унинг қабрини кенг, лаҳадини нурли, роҳатини зиёда қил”, деб дуо қилади.

Аллоҳ таоло уларнинг дуоларини ижобат қилади.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.


🥀 Аллоҳ бу улуғ ойдаги рўзаларимизни қабул қилсин! Амин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!

https://t.me/GulnoraPsixolog


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Хайрли_тонг

Гўзал тонг, хайрли дийдор, нурафшон кўз нури, тинчлик ва соғлик, мустаҳкам иймон... Барчасини борига беҳисоб шукур. Бошланган янги кунингиз бахтли-саодатли онларга тўлиб, қалбингиздаги қувонч юзингизда акс этсин.

Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳим улуғ рамазон ойидаги ибодатимизга барака берсин, қилаётган хайрли ишимиздан, босган ҳар бир қадамимиздан Аллох рози бўлсин.


#Психофакт
#Рамазон_туҳфаси

Очлик бу даво.

Инсон танаси очликни ҳис қилганда, у ўзини ўзи ейди ва тозалаш жараёнини амалга оширади, барча касал ҳужайраларни, саратонни, қариш ҳужайраларини ва Алцгеймерни йўқ қилади.

Тана маълум вақт давомида овқат емаса, у ўзини тозалашни бошлайди ва бу жараён аутофагия деб аталади.

Бу жараён давомида тана эски, шикастланган ёки зарарли ҳужайраларни, шу жумладан саратон ёки Алцгеймер каби касалликларни келтириб чиқарадиган ҳужайраларни парчалайди ва қайта ишлайди.

Аутофагия - бу рўза тутиш пайтида фаоллаштирилган тананинг табиий тозалаш жараёни бўлиб, шикастланган ҳужайраларни олиб ташлайди ва ҳужайралар янгиланишига ёрдам беради.

Доктор Ёсинори Осуми ушбу кашфиёти туфайли бир қанча мукофотларга, жумладан, 2016-йилда физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бир куни шу енгилгина кўз қобоғимизни ҳам ўз ихтиёримиз билан очолмаслигимизни англаб етамиз...

Ўша кунгача тавба қилишни насиб этсин Аллоҳим...

Астағфируллаҳ Азийм ва атубу илайҳ

Тун хайрли булсин🤲


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Азиз аёллар , Момо Ҳаво издошлари!
Ким нима деса десин, бугун сизнинг байрамингиз!  Қолганини унутинг!

Сиз-онасиз, оёқлари остини  жаннат қилиб фарзандининг чин дунёсини обод қилган!

Сиз-рафиқасиз, эрининг хизматини қилиб жаннатнинг истаган эшигидан кириши мумкин бўлган!

Сиз -жигарсиз , силайи раҳмни узмаган ака-укасига жаннат ваъда қилган!

Сиз -қизалоқларимизсиз ота-онасини жаннатга етаклаган!

Айтинг , нега сизни шарафламай бугун.
Сиз тилакларнинг энг яхшиларига лойиқсиз.
Сиз изҳорлар учун яралгансиз.

Бахтларга чўмилиб яшанг, орзуларингиз рўёбини , фарзандларингиз камолини кўринг! Доим яхши инсонлар ардоғида бўлинг!


​​


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Байрам муборак 🤲Онажонларимиз бош бўлишсин🤲Ният тоза бўлса Аллохим ўзи хайрли қилади. 🤲


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЎЗБЕГИМ АЁЛЛАРИГА!
Байрам табриги

Куюнчак, соддадил меҳрибонларим,
Опаю сингиллар қадрдонларим,
Қизалоқлар, дугоналар, онажонларим,
Ўзбегим аёллари, байрам муборак

Баҳордай кўркаму, баҳордай гўзал,
Одоби-аҳлоқи ҳаммадан афзал,
Бугун сизга яна ёзай яна бир ғазал,
Ўзбегим аёллари,байрам муборак

Қоши ўсмалию кўзи сурмали,
Кўйлаклари атлас, кўкракбурмали,
Сочлари шокила, қирқта ўрмали,
Ўзбегим гўзаллари, байрам муборак

Ўн қўли ўн ҳунар, зўр чеварларим,
Гулдан нозик дидли, гулсеварларим
Баҳорни келтиролган навбаҳорларим,
Ўзбегим аёллари, байрам муборак

Меҳнатдан толмасин нозик қўлингиз
Мудом порлоқ бўлсин,юрар йўлингиз
Гулдан гўзал бўлсин, нозик дилингиз
Ўзбегим аёллари, байрам муборак

Баҳорнинг илк байрами, сизга аталган
Бугунги илҳомим сизга аталган,
Гулдасталар бойлами сизга аталган,
Ўзбегим гўзаллари, байрам муборак

Ризқингиз мўл бўлсин, бахтингиз бекам.
Асли гўзалликсиз, гуллардан кўркам
Нозанин дилбарлар, қошлари қалам,
Ойдан сулувларим,байрам муборак!


Обуна бўлишни унутманг👇


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Maxsudova Anjela dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.