Гонзо | ғайриоддий журналист


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Гонзо журналистикаси — объективликни даъво қилмасдан ёзиладиган, ғайриоддий ижтимоий танқид, сатира, иқтибос, киноя, ҳазил, муболаға ва ҳатто ҳақоратомуз гаплар билан ажралиб туради.
Мурожаат учун: @gonzouzbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Масалан, Россияда ҳам ўзбеклар жуда кўп-ку!
Руслар ҳам ҳавотирга тушармикан а?
Ўзбекларни кўчиб келиши кўпайиб кетди, улар бизни босиб олмоқчи шеклли деб🤣

@gonzo_uz | ғайриоддий журналист


Талабалар, ўқитувчилар хуллас, маоши кам касб эгалари диққатига!

Эртага ишга кетаётганингизда бекатда ёки метро атрофларида кўзингиз бир литр ёғга тушиши мумкин. Жиппилаб бориб бир литр ёғ учун овоз бериб “ана нечта овқатга етади-ю!” деб ҳурсанд бўлиб дўппингизни осмонга отишга шошилманг!

Маҳаллангизга боринг, ўзингиз яшаб турган жойдаги ривожланиш учун овоз беринг!

Ҳа айтганча, овоз бермасдан овозини нархи кўтарилишини кутадиганлар. “Охирига бориб кўрасан, 3 литр ёғга чиқади, 50 минг пул беради” дейдиганлар!
Сизлар ҳақиқий даҳосиз…!🤣

Албатта, ҳазил! Ўзингиз яшаб турган жойни ривожланиши ва ободонлаштирилиши учун овоз беринг!

@gonzo_uz | ғайриоддий журналист


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Ман қаттан билай” деган жойи зўр чиқиптими?

Ҳуддики, мактабда 5 баҳога га ўқийдиган ўқувчи бир марта 2 баҳо олса, ўртоғлари келиб “неччи олдинг?” деб қайта қайта сўрориб жонига тегиб юборганда 2 баҳо олган боланинг эмоциясини ҳис қилдим 🤣

@gonzo_uz | ғайриоддий журналист

4k 0 62 13 109

Қадимги юнонларда фикрлай олиш буюк иқтидор ҳисобланган. Сўнгра у бахт деб ҳисоблана бошланди. Кейинроқ эса дардга айланди.
Бугун у - жиноят.

• М. Ремарк

@gonzo_uz | ғайриоддий журналист


Ҳожиакбар Носиров (activist) нинг хитойликларга бойкот эълон қилаётганларга нисбатан фикри!

Юқори қатлам жонланиб қолдида, савдоси ўлди ҳаммасини! Хитойликлар синдириб ташлади.

П/с: Бу билан эшикни катта очиб бериш керак дегани эмас, албатта назоратни йўқотмаслик керак! Аммо, бу бойкотларни ҳаммаси юқори қатлам томонидан провокация қилинмоқда. Оддий халққа арзони ва сифатлиси муҳим ҳар нарсани!

@gonzo_uz | ғайриоддий журналист

4.6k 0 27 12 124

Бир нарсани ўйлаб қолдимда, бизни давлатимизга бир давлат кўплаб сармоя киритиши бизни шунчалик ҳавотирга солиши нимадан?

Менимча, бизни давлат суверенитетини бериб қўядиган кучсиз давлат бўлмаса керак нега бунча қўрқувдамиз?

Қирғизистон Республикаси Хитой билан чегарадош, қолаверса Қирғизистон иқтисодиёти Хитойнинг таъсир доирасида гуркираб яшнайди.
Нега улар бунчалик ҳавотирда эмас?

Давлат аҳмоқ эмас, бир нарсани қилдими? Уни яхши ва ёмон тарафларини ҳам ҳисобга олади.
Хуллас, тадбиркорлар! Ҳавотирни йўқотингларда, нарх навони тушуринглар. Рақобат билан ҳам ишлаб кўрингларчи!

Рақобат билан халқни ҳурматини қозонингларчи…

@gonzo_uz | ғайриоддий журналист


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сиз қандай инсон эканлигингиз ўзингизга боғлиқ, касбингизга эмас!

@gonzo_uz | ғайриоддий журналист

6.7k 0 45 8 170

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Кўтарма” МФЙ да бўлганлиги айтилмоқда.

Нима бўлганлиги ҳозирча номалум, лекин аёл кишига бундай тазйиқ ишлатилишига маҳалла участкавойининг қараб туришлиги тўғриси бироз жаҳлимни чиқарди.

Расмий муносабат кутиб қоламиз!

@gonzo_uz | ғайриоддий журналист

5.7k 0 25 18 80

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хоразм вилояти Боғот туманидаги Кўк марказда икки йўлни туташтирувчи пирвиқор кўприк барпо этилибди.

Жаҳонгир тоғо бу кўприкка сир бўлмаса қанча пул кетди ва неча ой давомида барпо этилди?

Шаҳарсозликка улкан ҳисса қўшдингиз умрингиздан барака топинг!
Шаҳарни кўркига кўрк қўшиб туришини қаранг!

@gonzo_uz | ғайриоддий журналист

5.6k 0 26 11 117

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Анвар Обиджоннинг саргузашт-комедия жанрида ёзилган “Мешполвон” асари асосида суратга олинган ушбу филм 1995-йилда ишланган.

Орадан мана йиллар ўтди, кино саноатимиз ўсди, кино олиш учун замонавий қурилмалар, камералар кириб кела бошлади, кучли мутахассислар ҳозирги кунда талайгина, аммо шу йиллар мобайнида ватан ҳақида олинган бирорта савияли кино учратмадим…

Балки, олинмаган ҳамдир!

Ушбу саргузашт жанрдаги оддий филмда ҳам ватанпарварлик руҳини борлиги одамни ватанига бўлган муҳаббатни ҳар қандай жойдан, ҳар қандай вазиятдан олиш мумкинлигини исботлайди.

Биз ҳозир мана шундай чуқур маънога эга филмлар суратга олишимизга нима тўсқинлик қилади? Туркларни гапирмаса ҳам бўлади. Салжуқийлар сулосаси, Усмонийлар империясига оид бир шахсни шу даражада бўртириб тасвирлаб берадики, сизда бу инсон дунёни бошқарган деган хулоса уйғонади, аммо у ҳукмдор тарихда барча ҳукмдорлардек яшаб ўтган холос.

Бизчи? Бизда ростан ҳам дунёни зир титратган ҳукмдорлар бор-ку!

Тўмарис, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Шайбонийхон, Алишер Навоий, Қўқон хонлигига оид Амир Умархон яна қайси даврга оид кимларни санаб берай? Нега биз шу инсонларни ҳаётини кино қила олмаймиз?

Маданият Вазири Озодбек Назарбековга шуни айтган бўлардимки,

Сиз қачонлардир вазирликдан кетганингиздан кейин келажак авлод сизни фақат консерт ва тадбирлар уюштирган шахс сифатида эслашини хоҳламасангиз, бирорта тарихий шахсни ҳаётини киноларда жонлантиринг! Керак бўлса дунё кўрсин! Нима етмайди? Пул бўлса бор, технология бор, бундай қаҳрамонларга тўла аждодларимиз бўлса бор!
Фақат фахш ва фисқ-фасод кинолар олавермасдан ватан мавзусида ҳам ўзларингизни синаб кўринглар!

Маданият Вазирлиги вазифаси фақат консерт ва тадбирлар уюштиришдан иборат эмас!

@gonzo_uz | ғайриоддий журналист

5.8k 0 37 13 216

Соғлом мутолаа қандай бўлади?

XXI асрда яшар эканмиз, мутолаа мураккаб ишлардан бирига айланиб бормоқда. Айниқса, Ўзбекистонда газета ва журналлар ўрнини ижтимоий тармоқлардаги сиёсий-ижтимоий каналлар эгаллаб бормоқда. Лекин шунда ҳам, мутолаа қилувчилар сони кам, одамлар дангаса бўлиб кетган. Агар узунроқ пост бўлса охиригача ўқишга сабри етмайди. Инстаграм ва Тик Ток платформалари оммалашиб одамлардаги сабрни буткул йўқотди. Ҳозирги кунда камдан кам одамлар 1 соатлик киноларни кўрса керак деб ўйлайман. Инстаграмдаги 10-15 сониялик видеоларни ҳам базида кўришга тоқатимиз етмай қоляпти. Биз қаерга қараб кетяпмиз? Ижтимоий тармоқлардаги сабрсизлик хаётимизга ҳам кўчиб ўтмоқда. Одамлар асабий ва сабрсиз бўлиб кетмоқда.

Бундан билинадики, мутолаа маданиятини тиклашимиз керак. Унинг учун видеолар ва расмлар бериб борадиган эмас, мақолалар ва мунозаралари постлар ёритиладиган каналларни кузатишни ўзингизга одат қилинг!

Телеграм платформасида канал юритиш ўзига хос қийинчиликларни келтириб чиқаради, аммо бу жуда ҳам завқли. Негаки, инсон вазиятларга ва ҳолатларга ўз фикрларини бериб бориши одамга таскин беради.

Каналнинг ижтимоий кучи обуначиларининг фикрлашида ва мақолаларни қабул қилишида билинади. Айтайлик, бирор бир мавзуда пост ёзилди дейлик, обуначилар бу мавзуни изоҳларда соғлом фикр алмашиш йўли билан муҳокама қилиниши, биринчидан фикр алмашишга сабабчи бўлади, иккинчидан каналда ёритилган мавзунинг таъсирини кучайтиради.

Инсон нафақат канални тўғри юрита олиши, балки обуначи сифатида канални тўғри кузата олиши ҳам керак! Қандай қилиб дейсизми? Каналга қандайдир мавзуда пост ташландими, у мавзуни ўқиб чиқишингиз ва иложи борича ўзингиздаги фикрни ва саволни изоҳда қолдиришингиз керак. Канални изоҳ қисмини бекорга очиб қўймаганман, агар сизларни фикрингиз қизиқ бўлмаганда ёпиб қўйган бўлар эдим.

Шундай экан, инсон фикр билдиришдан ҳечқачон қўрқмаслик керак, ўз фикрини ижтимоий тармоқ одобларига риоя қилган ҳолда изоҳларда қолдириш мумкин, аммо ўз қарашларини қаттиқ ушлаб олиб қолганларникини хато деб ҳисоблаш бу буткул нотўғри. Изоҳларда ўзгаларнинг фикрини хато бўлсада ҳурмат қилиш чинакам маданият ҳисобланади ҳозирги кунда.

Сиз кузатадиган канал админи сизнинг постларга бераётган реакциянгиздан илҳомланади ва кейинги янги постларни чиқиши ҳам сизнинг постларга қандай реакция билдиришингиз билан узвий боғлиқ. Шундай экан, сиз қайси канални кузатманг, албатта ўз фикрингизни бериб кетишни ўрганинг(бу сизда шахсий фикр ўсишини ҳам оширади) ёки камида реакция қолдиринг!

Ҳаммаси кичик нарсалардан бошланади, сиз ўзингиздаги бефарқликни каналлардаги постларга нисбатан эътибор бериш орқали йўқотсангиз атрофдаги ижтимоий-сиёсий вазиятларга фикр билдиришда ҳам фаоллигингиз ошиб боради.

@gonzo_uz | ғайриоддий журналист

5.8k 0 13 20 151

Иқтисодий қарамлик, маънавий қарамликни келтириб чиқаради!

Хитойликларнинг Ўзбекистон бозорларини эгаллаши орқасидан мунозаралар ҳали ҳам давом этмоқда.

Куни кеча бозорга тушгандим, нархлар кескин тушган, айниқса кийим-кечак савдосида сезиларли ўзгаришлар бўлган. Бунга нима сабаб?

Ўзимизникилар тўрт юз минг сотадиган шимларни хитойликлар юз мунг сотмоқда! Нарх орқали бизни халқимизни ичига кириб бормоқда! Халқни керагидан ортиқ қийнаш ва нарх навони кўтариш мана шундай оқибатларга олиб келади!

Агар бизда монополия йўқолса нималар бўлишини Хитой кўрсатиб қўйди. Агар машиналаримизга ҳам Растаможка йўқолса ана кўраверингда…

Хитой кириб келгандан кейин ўзимизникиларга нон қолмади. Бир нарсани унутманг, халқ маънавий мағлубият ёки тобелик ҳақида чуқур ўйламайди! Оиласига қозон керак бўлса бозорга тушади чўнтагига қараб арзон ва сифатлисини танлаб олади! Қозонни орқасида турган сиёсий мақсадлар умуман қизиқ эмас. Бундай сиёсий ғояларни сиёсатчиларимиз ва юқорида ўтирган амалдорларимиз билишлари керак,
улар билмагандан кейин халқ ҳечнима қилолмайди! Халқ ойлигига ва топишига яраша маҳсулотга интилади. Халққа қизиқ эмас у хитойникими, Мадагаскарникими…


Шундай экан, юқорида ўтирган амалдорлар ва сиёсатчилар кўзларингизни катта катта очинг, Хитой ҳақиқатан сиёсий хавф!
Хитойни чиқариб юбориш учун энди, нафсни бир четга сурасиз! Нархларни тушурасиз бўлмаса иложи йўқ!
Иқтисодиётимизни синдиришга ўтдими? Кейинги босқич маънавиятимизга ҳужум бўлади унутманг!

Бир томондан кулгим қистайди, онайни эмгур бизникиларга рақобат тўғри келмас экан. Нархларимизни ҳам, маҳсулотларимиз сифатларини ҳам бир четда қолдиришди. Иқтисодиётни югуриш мусобақасига ўхшатадиган бўлсак стадионда ўзимиз югурганимиз яхши экан. Шунда биринчи ўрин ҳам ўзимиз бўламиз, охирги ўрин ҳам! 🤣

@gonzo_uz | ғайриоддий журналист

6.8k 0 48 19 195

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қашқадарё вилоятида ЙПХ ходими билан фуқоро ўртасида жанжал бўлган.

Муаммо нимадан келиб чиққани номалум!

@gonzo_uz | ғайриоддий журналист

6.3k 0 74 10 55

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбек аёллари чинакам сабр ва саховат тимсоли эканлигини унутмаслигимиз керак!

Иккинчи жаҳон уруши вақтида бизни аёлларимиз Ўрта Осиёнинг ҳақиқий қаҳрамонларига айланишган. Уларнинг матонати ва чидами ҳақида қанча гапирсак шунча оз!

@gonzo_uz | ғайриоддий журналист

6.7k 0 50 2 110

Бугун 8-март!
Юртимизда хотин-қизлар куни бўлганлиги сабабли каналимни кузатиб борадиган, сиёсатга қизиқадиган барча аёлларни табриклайман!

Барча аёлларга ўқинг ва илм олинг деб қоламан! Миллатни қутқаришни биргина йўли аёлларимизни илми қилишдир.

Энг буюк инсонларни ортида ҳам бир аёл туради!
Ўзингизга тегишли эркакларни илҳомлантирувчи бўлинг!
Сизлар ёнимизда турсангиз ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтамиз!

Бахтимизга ҳамиша соғ бўлинглар!

Гонзо ва канал эркаклари номидан!

@gonzo_uz | ғайриоддий журналист

7.5k 0 11 7 137

Бош вазир Абдулла Арипов хизмат автомобили сифатида Malibu’дан фойдаланишга ўтгани айтилмоқда.

Бу ўзгариш Президент Шавкат Мирзиёевнинг 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида раҳбарларнинг хорижий хизмат машиналаридан фойдаланишни кескин қисқартириб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобилларга ўтиш зарурлиги ҳақидаги топшириғига мувофиқ амалга оширилган.

@gonzo_uz | ғайриоддий журналист

7.4k 0 45 35 200

Газланганмаган

@gonzo_uz | ғайриоддий журналист

6.3k 0 36 15 148

Тожикистонда Хотин-қизлар куни нишонланмоқда.

Миллийлик тикланмайди, миллийлик сақлаб қолинади.

@gonzo_uz | ғайриоддий журналист

7.7k 0 58 14 210

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эй барака топгур, бу йўл таъмирланган йўл!
Видеога олаётган одамга тушунтиринглар!


Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Улуғбек Норбоевни кўзи билан қараганда бу йўл таъмирланган! Никоҳ узугига ўхшаб қўйилган балон эса халқ томонидан қўйилган!

Улуғбек Норбоев, илтимос энди тўғриланган бўлса ҳам одамларни кўзига қум сепгандек, енгил қум сепиб қўйиш керакми дейманда?

Биргина чуқур масаласи Республика миқёсида муҳокама қилинса, уяте!

Манба: Халқ дарди

@gonzo_uz | ғайриоддий журналист

6.3k 0 9 26 119

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Германиянинг Кёлн марказий масжиди.

Болалар масжидни бошига кўтариб ўйнашини қаранг!
Бола бўмай ҳар бало бўлгурлар намозхонларга ҳалал беришини ўйлашмайди. Масжидда нима бор ёш болага? Уйида дарсини қилса бўлмайдими? Оталари айтиш керак эди,
“Болам, мен масжидга бориб сени дуо қилиб келаман, сен уйда дарсларингни қилиб ўтир” деб.

Қуриб кетгурлар, буларни мактаб ўқитувчилари қаерга қараяпти? Масжидни эшигини тагида ким киряпти, ким йўқ, назорат қилмай мактабда дарс ўтиб юрибдими шарафсизлар!

Хуллас бўмапти!

@gonzo_uz | ғайриоддий журналист

6.3k 0 51 18 167
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.