#Дахшат Японияда даҳшатли зилзила содир бўлди. Қутқарувчилар тирик қолганларни қутқариш мақсадида вайрон бўлган уйларни кўздан кечирдилар. Улар ҳали турмушга чиққанига икки йил ҳам бўлмаган аёлни уйига киришди. Вайрон бўлган уйни кўздан кечиришар экан, қулаган девор тирқишидан танасини бир қисми кўриниб ётган аёлни кўриб қолишди. Қутқарувчилар ўша томонга шошилишди. Афсуски, қулаган девордан бир қўл сиғадиган жой бор эди. Қутқарувчиларни аёлни ётган ҳолати таажжубга солди. У худди сажда қилаётган одамдек тиззаси билан чўккала тушиб, қўлларини олдинга чўзиб ниманидир ҳимоя қилиб ётгандек эди. Қулаган бино бўлаклари унинг бошни қаттиқ жароҳатлаган эди. Қутқарувчилар тирик деган умид билан уни нафас олишини текширди. Афсуски, аёлнинг танаси аллақачон совиб бўлган эди. Қутарув гуруҳи аъзолари вайрон бўлган бошқа уйларни кўздан кечириш мақсадида, ушбу хонадонни тарк этар экан, гуруҳ раҳбари негадир ортига қайтди ва аёлнинг жасадини амаллаб жойидан қимирлатди. Не кўз билан кўрсинки аёлнинг бағрида жажжи болакай ётарди. Бечора она, боласини ҳимоя қилиш учун шу ҳолда жон берган. У бақирганча, бу ёққа келинглар, бу ерда болакай бор, болакай, дерди. Қутқарувчилар катта қийинчилик билан аёлни атрофидаги бетон деворни парчаладилар. Оппоқ матога ўралган 3 ойлик ширин болакайни қутқариб олишди. Болакайни текшириш учун етиб келган шифокор, тупроққа беланган матони очаркан, мато ичида турган телефонни кўрди. У телефон экранига ёзилган ёзувларни ўқиб, кўзидан шашқатор ёш оқди. Унда қуйидаги сўзлар ёзилган эди: