Бизнес ҳалоллиги хартияси – шаффофлик ва очиқлик кафолати
2021 йилда ўтказилган биринчи форум Ўзбекистон бизнес ҳалоллиги хартиясининг қабул қилиниши билан аҳамиятли бўлди. У молия, коррупцияга қарши курашиш ва давлат харидлари каби муҳим соҳаларда шаффофлик ва ҳалолликнинг юқори стандартларини белгилайди. Хартияга қўшилиб, тадбиркорлар ҳалол рақобат, коррупциянинг олдини олиш ва ижтимоий масъулият тамойилларига риоя қилиш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжат Бизнес-омбудсман, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Савдо-саноат палатаси томонидан ишлаб чиқилган. Қисқа вақт ичида Хартияга кўплаб тадбиркорлар қўшилди ва шу билан бизнес юритишда ҳалоллик ва очиқликка тайёр эканликларини билдирдилар.
Бугун III "Бизнесда ҳалоллик" халқаро бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Форумнинг асосий мақсади бизнес ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тизимини ислоҳ қилиш, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш соҳасида тажриба алмашишдан иборат.
@generalissimo_marshal