"Амалдорларга хусусийлаштиришни мустақил ва назоратсиз ўтказишни ишониб бўлмайди"
Иқтисодчи Юлий Юсупов хусусийлаштириш жараёнлари ҳақида мулоҳазалари ва ташвишлари билан бўлишган.
Айрим иқтибослар:
"Амалдорларга хусусийлаштиришни мустақил ва назоратсиз ўтказишни ишониб бўлмайди. Агар биз давлат мулкини сотиш бўйича қарор қабул қилиш тизимини кескин ўзгартирмасак, бизни коррупция ва жиноятларга ботган хусусийлаштириш кутмоқда. Бунда хусусийлаштиришнинг мақсадлари амалга ошмайди: самарали мулкдорларга эга бўлмаймиз (мулк «ўзиникиларга» тегади), рақобат муҳитини шакллантира олмаймиз (амалдорлар мулкка эга бўлган дўстлари ва яқинлари манфаати йўлида рақобатга йўл қўймасликка ҳаракат қиладилар), ва давлат бюджети ҳам катта фойда ололмайди".
"Хусусийлаштиришни қаттиқ жамоатчилик назорати остига олиш зарур. Жараёнлар ва процедуралар ОАВ ва фуқаролик жамияти учун имкон қадар очиқ бўлиши керак".
"Қўлланилаётган моделлар ва усулларга қараб, биз ёки ривожланиш суст бўлган ва жамиятда ижтимоий табақаланиш юз берадиган коррупция ва олигархияга асосланган капитализмга эришамиз, ёки хусусий ташаббус ва рақобат билан олға интилаётган, тез ривожланувчи бозор иқтисодиётини барпо этамиз".
@generalissimo_marshal