Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жума куни Миллий либослар куни нишонланади. Январь ойида Тошкент шаҳри ҳокими миллий анъаналарни оммалаштириш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди. «Бу кун — фақатгина ёрқин ва миллий услубдаги кийимлар билан ажралиб туриш имкони эмас, балки маҳаллий анъаналарни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади», — дея таъкидлади пойтахт туризм бошқармаси. Ўтган ҳафтадан бошлаб давлат хизматчилари миллий либосларда кўриниш бера бошлади. Айрим автобус ҳайдовчилари ўтган жума куни дўппи кийган ҳолда ишлади. Ижтимоий тармоқларда ҳам миллий кийимларни тарғиб қилиш бошланди. Бу одатий ҳолга айланадими ёки йўқ — вақт кўрсатади. Асосийси, бу қулай ва чин юракдан бўлиши лозим.
Видео: Тошкент туризм бошқармаси
Telegram | Instagram | YouTube
Видео: Тошкент туризм бошқармаси
Telegram | Instagram | YouTube