‼️ Ғаллаорол тумани “Сарбозор” МФЙ ҳудудида фаолият кўрсатаётган оилавий корхонада тақиқланган “Boafeng” русумидаги радиоелектрон воситасидан фойдаланилган.
💻 @GALLAOROLLKLAR👇
https://t.me/gallaorollklar
Ушбу қонунбузарлик Жиззах вилояти Электромагнит мослашув хизмати ва туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган мониторингда аниқланди ва “Ўзкомназорат” Инспекциясининг вилоят ҳудудий шуъбаси томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол тумани суди томонидан оилавий корхона раҳбарига нисбатан жарима жазоси тайинланди.
Шу ўринда, жисмоний ва юридик шахслардан радиоелектрон воситалардан фойдаланиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси “Радиочастота спектри тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 22-декабрдаги “Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоелектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги қарорида белгиланганидек тартибда иш юритишлари шартлиги ҳақида огоҳлантирамиз.
💻 @GALLAOROLLKLAR👇
https://t.me/gallaorollklar