Фурқат тумани ҳокимлиги


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Фурқат тумани ҳокимлигининг расмий саҳифалари:
° furqattuman.uz
° facebook.com/furqattumanihokimligi
° instagram.com/furqat_tuman_hokimligi
°https://m.youtube.com/channel/UCPQWTlx_DiV4XEOWrACY7OA
Фуқаролар мурожаати учун: @fthmurojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Farg'onada Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan "Fargʻona ayoli" videoroliklar koʻrik-tanlovi o'tkaziladi

8-mart - Xalqaro xotin-qizlar kuni bayramini viloyatimizda koʼtarinkilik va bayramona kutib olish maqsadida viloyatimizdagi ibratli, faol va ish faoliyatida oʼrnak koʼrsatgan xotin-qizlar haqida "Fargʻona ayoli" videoroliklar koʻrik-tanlovi tashkil etiladi.

“Fargʼona ayoli” videoroliklar koʼrik-tanlovi oʼz oldiga ayolning jamiyatdagi nufuzini yanada koʼtarish, uni ulugʼlashni maqsad qilgan.

Tanlov nizomi bilan ushbu havola orqali tanishing.


Аҳоли мурожаатларини сайёр қабуллар орқали жойига чиққан ҳолда ҳал этиш асосий режа қилиб олинган

Бугун туман ҳокими Элёрбек Асронқулов сектор раҳбарлари билан биргаликда аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида тумандаги Полвонтош маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги қабулини ўтказди.

Тумандаги тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари иштирокида аҳоли томонидан ўртага ташланган муаммо ва камчиликлар, таклифлар диққат билан эшитилди.

Кўплаб мурожаатлар шу куннинг ўзида ўз ечимини топган бўлса айримлари қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиладиган бўлди.

Furqattuman.uz|°TelegramFacebookInsta|°YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Муаттархон Раҳимова Фурқат тумани "Томоша" маҳалласида истиқомат қилади.

Асли касби ҳамшира бўлган гулчи аёл бугун 10 сотих томорқасида туман маҳаллалари учун баҳорий гуллар, райҳон ва гултожихўроз кўчатларини етиштирмоқда.

Гулчиликни бундан икки йил аввал имтиёзли кредит асосида иссиқхона қуриб бошлаган Муаттархоннинг иссиқхоналари бугун олтитага етди. Тўртта иш ўрни яратган. Бир йилда ўртача 300 миллион сўм даромад топмоқда.

Furqattuman.uz|°TelegramFacebookInsta|°YouTube


РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ ФУРҚАТ ТУМАНИДА БЎЛДИ

Бугун Президент Администрацияси Жамоат хавфсизлиги раҳбари,  палковник Аброр Архипов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Фурқат туманига ташриф буюришди.

Амалий ташриф давомида тумандаги "Навбаҳор"  ҳамда "Мустақиллик"  маҳаллалари "еттилиги" фаолияти ўрганилди.

Унда Президентимизнинг жорий йил 3 январдаги  “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш,  қарорнинг ҳар бир бандида кўсатиб ўтилган вазифаларни бекаму кўст адо этиш юзасидан маҳалла фаолларига топшириқлар берилди.

Маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишда «маҳалла еттилиги» ҳар бир вакилининг аниқ масъулиятини белгилаш, ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига янгича иш услубларини татбиқ қилиш борасида мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, штаб ва туман ишчи гуруҳ аъзолари ҳамкорлигида бу борада амалга оширилган ишлар аҳволи муҳокама қилиниб, фаолиятни жадаллаштириш, кунлик назоратни самарали ташкил этиш юзасидан қатор вазифалар белгилаб берилди.

Furqattuman.uz|°Telegram|°Facebook|°Insta|°YouTube




Аҳоли мурожаатларини сайёр қабуллар орқали жойига чиққан ҳолда ҳал этиш асосий режа қилиб олинган

Ўтказиб келинаётган сайёр қабулларнинг навбатдагиси бугун туман ҳокими Элёрбек Асркулов бошчилигида, Республика ишчи гуруҳи вакиллари билан биргаликда барча сектор раҳбарлари иштирокида ўтказилди.

Тумандаги тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари иштирокида аҳоли томонидан ўртага ташланган муаммо ва камчиликлар, таклифлар диққат билан эшитилди.

Кўплаб мурожаатлар шу куннинг ўзида ўз ечимини топган бўлса, айримлари қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиладиган бўлди.

Furqattuman.uz|°TelegramFacebookInsta|°YouTube


Farg‘ona viloyatida joriy yilning 4-7 fevral kunlari Respublika ishchi guruhi tomonidan sayyor qabullar o‘tkaziladi.


Ободлик - кўнгилдан бошланади

Фурқат туманидаги барча маҳаллаларида олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бир зумга ҳам тўхтагани йўқ.

“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида давом этаётган ишлар доирасида "Кармак" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида кўчаларда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш ҳамда кўчалар қиёфасини янада гўзаллаштириш мақсадида йўл ёқалари ва маҳалла ҳудудлари ободонлаштирилиб, чиқиндилардан тозаланмоқда.

Furqattuman.uz|°TelegramFacebookInsta|°YouTube


Туманнинг олис ҳудудида янги тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди

Фурқат тумани Тиббиёт бирлашмасининг 1740 нафар тиббиёт ходимлари тумандаги 128 мингдан зиёд аҳолига тиббий-санитария хизмати кўрсатиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-215-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳолига янада тиббиётни яқинлаштириш мақсадида олис чегара ҳудудда жойлашган "Беш оға" маҳалла фуқаролар йиғинида тиббиёт пункти ташкил этилди.

Мазкур тиббиёт пунктида оила шифокори, маҳалла патронаж ҳамшираси, доя ҳамшираси ва икки гуруҳдан ташкил топган тиббиёт бригадаси маҳалладаги 3700 нафар аҳолига тиббий-санитар ёрдами кўрсатади.

Шунингдек, “Тинчлик” маҳалласидаги тиббиёт пункти ҳам ҳудуд аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Furqattuman.uz|°TelegramFacebookInsta|°YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Катта Фарғона канали қазилишида қатнашган Фурқат туманилик 101 ёшли момо

Furqattuman.uz|°TelegramFacebookInsta|°YouTube

10 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.