BBC томонидан ташкил этилган Дунёнинг қудратли 100 аёли рейтингига киритилган Дилором Йўлдошева ҳақида шундай ёзиляпти:
"Икки йил аввал Дилором Йўлдошева ҳосил йиғим-теримида содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида икки оёғидан айрилди. Аммо шунга қарамай, у тушкунликка тушгани йўқ.
Дилором янги касбларни ўрганишга қизиқарди, унинг мақсади ёш ўзбек аёлларига даромад топишига ёрдамлашиш эди. Шу ният билан ўз тикувчилик бизнесига асос солди. Тадбиркорлик асослари ва ресурсларни бошқаришни ўрганганидан кейин 40 дан ортиқ аёлларни тикувчилик сирларига ўргатди.
Бир неча ой ичида компанияси жадал равишда ривожланиб кетди, у ишчи синф ҳамда мактаб ўқувчилари учун формалар тикиш бўйича шартномалар тузди. Шу вақтдан бошлаб унинг бизнеси нафақат ўзи, балки ўнлаб бошқа аёллар учун ҳам даромад манбаига айланишни бошлади".