Муҳаммад Салоҳ яна қаҳрамон
Саутгемптонга қарши кечган баҳсда (3:1) дубль қайд этган Муҳаммад Салоҳ Ливерпуль тарихида АПЛ доирасидаги ўйинларда очко олиш борасида янги рекорд ўрнатди. Яъни, у 27 та голи ва 17 бор амалга оширган самарали узатмаси билан гол +пас тизимида 44 очко жамғара олди. Олтин тўп-2025 учун асосий даъвогар сифатида эътироф қилинаётган мисрлик футболчи шунинг эвазига 2013/14 мавсумда Луис Суарес томонидан ўрнатилган клуб рекордини (43 очко, 31 гол + 12 та узатма) янгилашга муваффақ бўлди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Муҳаммад Салоҳ АПЛ тарихидаги энг зўр тўпурарлар рўйхатида 5-ўриндан жой эгаллаб келган Манчестер Ситининг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэрога тенглашиб олди -184 гол. Улардан олдинги ўринлар қуйидаги ўйинчилар томонидан банд қилинган:
1.Алан Ширер 260
2. Харри Кейн 213
3. Уэйн Руни 208
4.Энди Коул. 187
Кўриб турганингиздек, жорий мавсумнинг ўзида Муҳаммад Салоҳда 4-ўриндаги Энди Коулдан ўзиб кетиш учун жуда яхши имкон юзага келган.
Жамолиддин Зайнобиддинов
http://instagram.com/footbalekspress1