Миллий терма жамоамиз яқин заҳирасини мураббийлар амалда кеча Иорданияга қарши назорат учрашувида кўриб олишди. Бундай йиғинларнинг фойдаси йўқ, дегувчилар қаторида эмасмиз. Имкон топилдими, йигитларни жамлаб, ҳолат ва имкониятлари баҳолаб олиниши фойдалидир. ФИФА кунлари эмаслиги учун асосий футболчиларни жалб қилиш имконияти мавжуд эмасди. Бироз аввалроқ режага киритилган ўйин эди. Ўзимизда ҳам қандайдир тасаввурлар пайдо бўлди, қолаверса, мураббийлар штаби керакли хулоса чиқарганлари шубҳасиз. Ички чемпионат ва халқаро даража ўртасидаги фарқ солиштириб олинди. Расмий баҳсларда барибир синовдан ўтган, ишончни оқлаб келаётганлар майдонга тушишларини барчамиз тушуниб турибмиз. Қитъада ўзига хос даражага эга Иорданияга қарши баҳс орқали мураббий ҳам катта курашлар олдидан кичик репетиция ўтказиб олди.
http://instagram.com/footbalekspress1
http://instagram.com/footbalekspress1