Ibragim Mansurov dan repost
Хаётимни ўзгартириб юборган хақиқатим.
Хуллас бир кун хонамни тозаладим. Аммо орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас, яна ҳамма жой тартибсиз бўлиб қолди.
Асабим бузилди. “Кечагина йиғиштиргандим-ку, нега яна бардак?” деб, ўзимча айбни ташқаридан изладим — гўё хонамда мендан бошқа кимдир яшайдигандек.
Анча нолиб юриб, сўнг тишимни тишимга қўйдимда, яна тозалашга тушдим. Ботқоқда яшашга тоқатим йўқ эди ортиқ. Ҳа, кўп вақтим кетди. Ҳа, бу вақтимни бошқа фойдали нарсаларга сарфлашим мумкин эди. Ҳа, ўзимдан ҳафа бўлдим. “Нима учун ҳаммасини ўз жойига қўйиш ўрнига бунчалик тартибсизликка йўл қўйдим?” дея ич ичимдан ўзимни кемирдим.
Лекин барибир йиғиштирдим.
Ҳаёт ҳам шундай. Ҳамма нарса тартибсиздек кўринаяптими? Ҳаётим ботқоққа ўхшаб қолдими?
Демак, қачондир “кийимларни” токча ва жавонларга қўйишга эринибман. Энди эса улар ҳар томонга сочилиб ётибди.
Бироқ мухими, қандай бетартиб хонада эканлигим эмас, мухими, уни тозалай бошлашим.
Ҳа, бу ботқоқни ўзим яратдим. Хоп нима қилай? Бўлар иш бўлди. Эҳтимол, мен шунақа одамдирман… ва билмайман, қачон бу ботқоқларга ўзимни хар сафар судраб келишни тўхтатарканман.
Лекин битта нарсани аниқ биламан: қаерга ботмай, доим у ердан чиқиш ўз қўлимда бўлади.
Буни англаб — ботқоқлардан қўрқмайдиган бўлдим. Чунки менда Ибрагим бор. У мени қутқаради. У албатта тўғри қарорлар қилади.
———
Бу пост мени кундалигимдан аслида. Фойдаси тегар балки сизга хам деб бўлишдим. Чунки кимдир шу гапларни эштишга мухтожлигини хис қилдим.