Джек Лондон
-Бугун унинг туғилган куни.
- АҚШлик ёзувчи.
-Асл исми Джон Гриффит Чейни, 1976-йилда, Сан-Францискода дунёга келган.
-Отаси уни тан олмаган, онаси Флора эса тарбиясини қул-энагага топшириб қўйган. Онасининг иккинчи турмуши омадли келади. АҚШ фуқаролик уруши фаҳрийси Джон Лондон бўлажак адибга ҳақиқий отага айланади.
-Мактабни битиргач, 14 ёшли Джек оиласининг қашшоқлиги сабаб ўқишни давом эттира олмайди. Заводдаги оғир ишдан сўнг эса, хеч қачон қора ишчи бўлмасликка қарор қилади. Энагасидан қарз сўраб кема сотиб олади ва дўстлари шериклигида ўғирланган денгиз маҳсулотларини таший бошлайди. Кейинчалик браконьерларга қарши курашувчи патрульга ишга киради.
-1893-йилди Японияга отланувчи саноат кемасига матрос бўлиб жойлашади. Бу сафардан олган таассуротлари натижасида ўзининг дастлабки «Япония соҳилларидаги тайфун» очеркини ёзади. «Олтин васвасаси» таъсирида Аляскага кетади, муваффақиятсиз қайтгач, ёзувчилик билан жиддий шуғуллана бошлайди. 1900-йилда «Бўри боласи» дастлабки ҳикоялар тўплами чоп этилади.
-Джек Лондон адабиёт ортидан миллион доллар ишлаб топган илк ёзувчидир. Кунига 14-15 соатлаб ёзувчилик билан банд бўлган.
-Икки бор уйланган. Биринчи аёлидан икки қизли бўлади. Алкоголь сабаб буйракларини касал қилади, оғриққа чидай олмай морфий қабул қилишга ўрганиб қолади ва доза ошириб юборишидан 1916-йил вафот этади.
Машҳур асарлари:
- «Ёввойилик чақириғи» (1903);
-«Денгиз бўриси» (1904);
-«Оқ сўйлоқ» (1906);
-«Мартин Идэн» (1909);
-«Уч қалб» (1920).
✈️Филология талабаси ✅