ёзиқларим dan repost
мен тун учун яратилганман,
ҳа, тушкунлик оқар қонимда.
ҳиссиётлар билан биргаман,
бўлмаса-да ҳеч ким ёнимда.
ҳа, доимо маҳзунлигим рост,
лабларимга бегона кулгу,
ҳақсиз, бироз ғалатироқман:
сўзим - сукут, ёзганим - туйғу.
тўғри, мени тушуниб бўлмайди,
дарров ҳамма кетади безиб.
нигоҳимни олиб қочаман,
оғриқларим қолманг деб сезиб.
йўқ, уринманг кўнглим олмоққа
вақтингизни сарфлаб беҳуда.
мен ўзимни тушунмайман ҳатто.
на ўнггимда, на-да уйқуда.
хоҳласангиз йиғлашим мумкин,
юзингизга жилмайиб туриб.
қалбим йиғлар, кўзиммас, зотан
бу нигоҳлар кетганлар қуриб
ёзиқларим касб этмас маъно
тушмаса-да қўлимдан сиёҳ
қотиб кетган юрак тош каби
ҳатто унмоқ даргумон гиёҳ.
йўлиқсангиз айланиб ўтинг,
яқин келманг мендек телбага.
қўл узатсам сиз томон бугун,
воз кечишим мумкин эртага.
дардлар билан бир бутун танам,
малол келмас бир телба бўлмоқ.
маҳзун бўлиб яшарман, лекин
орзуйимдир жилмайиб ўлмоқ…
Зайд Қамар
03.10.2024
02:01
ҳа, тушкунлик оқар қонимда.
ҳиссиётлар билан биргаман,
бўлмаса-да ҳеч ким ёнимда.
ҳа, доимо маҳзунлигим рост,
лабларимга бегона кулгу,
ҳақсиз, бироз ғалатироқман:
сўзим - сукут, ёзганим - туйғу.
тўғри, мени тушуниб бўлмайди,
дарров ҳамма кетади безиб.
нигоҳимни олиб қочаман,
оғриқларим қолманг деб сезиб.
йўқ, уринманг кўнглим олмоққа
вақтингизни сарфлаб беҳуда.
мен ўзимни тушунмайман ҳатто.
на ўнггимда, на-да уйқуда.
хоҳласангиз йиғлашим мумкин,
юзингизга жилмайиб туриб.
қалбим йиғлар, кўзиммас, зотан
бу нигоҳлар кетганлар қуриб
ёзиқларим касб этмас маъно
тушмаса-да қўлимдан сиёҳ
қотиб кетган юрак тош каби
ҳатто унмоқ даргумон гиёҳ.
йўлиқсангиз айланиб ўтинг,
яқин келманг мендек телбага.
қўл узатсам сиз томон бугун,
воз кечишим мумкин эртага.
дардлар билан бир бутун танам,
малол келмас бир телба бўлмоқ.
маҳзун бўлиб яшарман, лекин
орзуйимдир жилмайиб ўлмоқ…
Зайд Қамар
03.10.2024
02:01