Иш ҳақидан қарздорлик ечиб олиш қонунийми?
Сўнгги пайтларда айрим банклар ташкилотларнинг бош бухгалтерлари билан келишиб, ходимларнинг иш ҳақидан кредит қарздорликларини ечиб олишни амалга ошириш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу жараён қонунийми?
☑️ Меҳнат кодексига кўра:
▪️269-модда – Ушлаб қолиш ходимнинг ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. Агар ходим розилик билдирмаса, фақат суд қарори ёки Мажбурий ижро бюроси (МИБ) қарори асосида иш ҳақидан ушлаб қолишга рухсат берилади.
❌ Банк кредитлари бўйича қарздорлик ходим розилигисиз иш ҳақидан автоматик равишда ечиб олиниши қонунга зид ҳисобланади.
▪️271-модда – Ходим истагига кўра, унинг иш ҳақи ёки унинг бир қисми белгиланган миқдорда ва муддатда тўғридан-тўғри банкка ёки бошқа кредиторларга ўтказилиши мумкин. Бу жараён учун ходим ёзма ариза ёзиши шарт. Ушбу маблағлар банк кредити, коммунал тўловлар ёки бошқа харажатларни қоплаш учун ишлатилади.
https://t.me/ferganamedia

❗️Ҳар қандай ушлаб қолиш фақат ходимнинг розилиги ёки суд қарори асосида амалга оширилиши мумкин. Агар банк ёки иш берувчи бу қоидаларга риоя қилмаса, бу ҳолат қонунбузарлик ҳисобланади.
https://t.me/ferganamedia