Улугбек Файзиев


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


ZARAFSHAN GOLDEN GROUP компанияси асосчиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Улуғбек Файзиевнинг телеграмдаги расмий канали
Мурожаатлар учун: @FayziyevUlugbek_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


БАРЧА ЮРТДОШЛАРИМИЗ ВА МУСУЛМОН АҲЛИГА КИРИБ КЕЛАЁТГАН РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН.

ЮРТИМИЗГА КЎЗ ТЕГМАСИН, ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИК НEЪМАТИНИ БАРДАВОМ ҚИЛСИН!


Zarafshan Golden Group dan repost
✋Кармана туманида ташкил этилаётган “Эко боғ” мажмуасини қуриш, жиҳозлаш турли ўсимлик ва тропик мевали дарахтлар етказиб бериш юзасидан мазкур соҳада етакчи компаниялардан бири Туркиянинг “OPTIMA SERA SISTEMLERI” компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди.

Лойиҳани амалга ошириш учун энерготежамкор маҳсулотлардан фойдаланиш зарурлиги, 300 кВтли қуёш панеллари ўрнатиш, тезкор овқатланиш нуқталарини жойлаштириш, мижозларга қулайликлар яратиш борасида бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Компания Ахборот хизмати

Telegram ◽️ Instagram ◽️ Facebook◽️ Официальный сайт ◽️ Youtube


Zarafshan Golden Group dan repost
ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛИБ, ҚУРИЛИШ ИШЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Бугун "ZARAFSHAN GOLDEN GROUP" компанияси томонидан 23 гектар майдон амалга оширилаётган замонавий-энерготежамкор иссиқхоналар мажмуасининг навбатдаги босқичлари - замонавий "Эко боғ" ва "Голубика етиштириш" лойиҳалари қурилишига старт бериш тадбирлари бўлиб ўтди.
Тадбирда 4 гектар ер майдонида замонавий “Эко боғ” ҳамда 4 гектар ер майдонига голубика етиштириш лойиҳалари ва компаниянинг бошқа истиқболли лойиҳалари тақдимтои ўтказилди.

Бир вақтнинг ўзида 700 нафар меҳмонга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган замонавий “Эко боғ” да кўплаб ўсимликлар, манзарали ва тропик дарахтлар, (банан, ананас, апельсин, мандарин) етиштирилади. Ундан ташқари экопарк ҳудудида овқатланиш зоналари, болалар майдони ва кўнгилочар жойларни ўз ичига олади. Экопарк экологик барқарорликка асосланган ноёб дам олиш маскани бўлади.
4 гектар ер майдонида экилаётган Голубика – экспортбоп ва қимматбаҳо ўсимлик ҳисобланади. Юртимиз иқлимида май-июнь ойларида ҳосил беради. Унинг 1 кг 20-30 АҚШ доллари атрофида. Инсон организми учун жуда фойдали. Организмдаги заҳарли моддаларни йўқ қилишда, қон-томир касалликларида, тромбларни кетгазишда унинг ўрни катта. Кўз касалликлари учун ҳам фойдали. Голубика серҳосил бўлиб, совуққа чидамлилиги ва экологик тозалиги билан ажралиб туради. У экспортбоп маҳсулот сифатида ташқи бозорда катта талабга эга.

Тадбирда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қ.Қуронбоев Навоий вилоят ҳокими Н.Турсунов ва бошқа мутасадди вакиллар иштирок этишди.

Компания Ахборот хизмати

Telegram ◽️ Instagram ◽️ Facebook◽️ Официальный сайт ◽️ Youtube


Zarafshan Golden Group dan repost
СЎНДИРИЛГАН ОҲАК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ

Аввал хабар берганимиздек, "ZARAFSHAN GOLDEN GROUP" компанияси таъсисчиси Улуғбек Файзиев Хитойга ташрифи давомида бир қатор йирик компаниялар раҳбарияти билан учрашиб, янги технологиялар асосида қурилиш ва саноат учун муҳим лойиҳаларни муҳокама қилди.

"HENAN HONGKE HEAVY MACHINERY CO. LTD" компаниясидан сўндирилган оҳак ишлаб чиқариш заводи харид қилиш юзасидан якуний музокаралар ўтказилиб, технологияларни етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.
Лойиҳа қиймати 250 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур лойиҳа ишга тушиши натижасида 20 та янги иш ўринлари яратилиб, юқори сифатли экспортбоп оҳак маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйилади.


Компания Ахборот хизмати


Zarafshan Golden Group dan repost
ҚУРИЛИШ САНОАТИДА ЯНГИ ҲАМКОРЛИК ВА ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР

"ZARAFSHAN GOLDEN GROUP" компанияси таъсисчиси Улуғбек Файзиев Хитой давлатида хизмат сафарида бўлиб туриб, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасида бир қатор йирик компаниялар билан музокаралар олиб бормоқда.

Ташриф доирасида "KEDA" компанияси раҳбарияти билан учрашиб, деворбоп газоблок панеллари ва янги турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилди. Ушбу замонавий ва энерготежамкор маҳсулотлар ички бозорда сифатли ва арзон маҳсулотлар таклифини оширишга хизмат қилади.

Бугунги кунда компаниямиз қурилиш саноати учун замонавий, энергия тежамкор ва экологик тоза материаллар ишлаб чиқаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Янги лойиҳалар маҳаллий бозорда қурилиш тан нархининг пасайишига ва барқарор ривожланишга ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Хизмат сафари давомидаги учрашувлар ва ташриф натижали бўйича кейинги хабарларимизда батафсил маълумотлар берилади.

Компания Ахборот хизмати


Zarafshan Golden Group dan repost
"ZARAFSHАN GOLDEN GROUP" компанияси томонидан Самарқанд—Бухоро—Туркманбоши йўналишидаги М-37 автомобиль йўлининг Кармана тумани, Маликрабод қўрғонида қурилиши бошланаётган Экобоғ - туризм маркази қурилиш ишлари лойиҳачилар, дизайнерлар, агроном ва бошқа мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди.

Компания таъсисчиси У.Файзиев Голландия технологиялари асосида Туркиялик мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар билан танишиб, уларнинг фикрлари ва таклифларини эшитди.

Ишлар бошланишидан аввал Қуръон тиловат қилиниб, оқсоқоллар дуоси олинди. Яқин кунларда қурилишига старт берилувчи мазкур марказ сайёҳларни, шунингдек юртдошларимизни жалб қилувчи кўнгилочар марказга айланиши лозимлиги, машҳур брендларнинг тезкор овқатланиш, яхна ичимликлар, ширинлик ва музқаймоқ кафелари ташкил этилиши юзасидан жамоатчилик таклифларни ўрганиш лозимлиги таъкидланди.

Компания Ахборот хизмати

Telegram ◽️ Instagram ◽️ Facebook◽️ Официальный сайт ◽️ Youtube



7 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.