❗️Фарғона шаҳрида содир бўлган ёнғинда 7 нафар инсон ҳаёти сақлаб қолинди
ФВБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун, 1 феврал куни соат 06:59да Фарғона шаҳар “А.Навоий” МФЙ, С.Темур кўчаси 39-в уйнинг хонадонларидан бири ёнаётганлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Ёнғинга 3 та ёнғин қутқарув экипажлари соат 07:02 да етиб бориб, соат 07:03 да ўраб олиниб, 07:05 да ёнғин батамом ўчирилган.
Содир бўлган ёнғинда юқори қаватлардаги қўшни хонадонларда нафас олишга яроқсиз ҳудудда қолиб кетган 7 нафар фуқаролар ёнғин-қутқарувчилар томонидан хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ, дейилади хабарда.
👉 @FargonaBugun