Фалсафий сатрлар


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Тошлоқ ерда гул унмаганидек, қаттиқ қалбларга ҳам ҳикмат таъсир қилмайди!
«Унванул баён» китобидан.
Мурожаат учун: ✉️ @grossmeyster_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


"Кимки азоб ва меҳнатдан ўзини олиб қочса, у ҳеч нарсага эриша олмайди."

✍️Жон Милтон, инглиз шоири

@Falsafiy_satrlar


Аслида биз бу ерда эмасмиз,
Бу бизнинг соямиз холос.

✍️Мавлоно Румий

@Falsafiy_satrlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янги Тошкентда ишлайсизми? Мега-лойиҳада иштирок этинг! 🏗🏙

Янги Тошкент қурилиши қизғин давом этмоқда ва сиз ҳам ушбу тарихий лойиҳанинг бир қисми бўлишингиз мумкин! 🔥

8-15 млн сўм маош
Ётоқхона, транспорт, 3 маҳал овқат ва иш кийими
Расмий бандлик ва қўшимча дам олиш кунлари

Бетончи, сувоқчи, сантехник, электрик, ғишт терувчи – бу лавозимлардан бири сизники бўлиши мумкин!

📞 Хориждаги юртдошлар: 0 800 0000 1176
📞 Ўзбекистонда: 1176

Фурсатни қўлдан чиқарманг – Янги Тошкентни бирга қуришайлик! 🏗✨

@Falsafiy_satrlar


Илм-фан чегара билмайди

Шарқ ва Ғарб уйғониши ўртасидаги узвий боғлиқликни янада чуқурроқ ўрганиш жуда муҳим. Илм-фан ҳеч қачон бир халқ ёки бир маданиятга тегишли бўлмаган – у жаҳон тараққиётининг умумий бойлигидир.

Бу янгилик Леонардо да Винчи ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириши мумкинми? Унинг буюк кашфиётларига Шарқ олимлари қандай таъсир қилган? Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

Италиялик таниқли олим Ўзбекистондаги Ислом цивилизациясига ташрифи доирасида Леонардо да Винчи ва Шарқ олимларининг ўртасидаги боғлиқлик ҳақида гапирибди 👉🏻 https://t.me/islommarkazi/4329?single


Ўзбекистон маданий дурдоналари Ватанга қайтмоқда!

Италия музейлари ва шахсий коллекцияларида сақланаётган Ўзбекистонга оид ноёб артефактлар илк бор Тошкентда, Ислом цивилизацияси марказида намойиш этилади.

Кўргазмада Афросиёб кулолчилиги, Қорахонийлар даври металл буюмлари, ўзбек ипак тўқимачилиги ва бошқа бебаҳо ёдгорликлар жамланган.

Бу тарихий имкониятни ўтказиб юбормаслик керак! Кўргазма бўйича батафсил қуйидаги ҳавола орқали маълумотга эга бўлинг 👉🏻 https://t.me/islommarkazi/4316?single

@Falsafiy_satrlar


Ўзбекистон ва Малайзия ҳамкорлиги: натижа ва кутилмалар

Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида яна бир муҳим илмий ҳамкорлик йўлга қўйилди! Куала-Лумпурда ўтказилган халқаро анжуманда Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданий меросни тиклаш ва кенг ёйиш борасидаги ташаббуслари кенг қўллаб-қувватланди.

Йиғилиш давомида Ислом цивилизацияси маркази ҳамда бошқа тадқиқот муассасалари фаолияти тақдим этилди. Малайзиялик мутахассислар ўзбекистонлик ҳамкасбларига 100 000+ ноёб қўлёзма ва қадимий китоблар архивидан фойдаланиш ҳуқуқини берди. Бу – илм аҳли учун катта имконият!

Энг асосийси, бу ҳамкорлик икки мамлакат ўртасида маданий ва маърифий алоқаларни янада ривожлантириб, келажак авлод учун улкан илмий ресурслар яратилишига замин тайёрлайди.

@Falsafiy_satrlar




Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврида яшаган мовароуннаҳрлик аёллар ҳақида лойиҳа ишлаб чиқилади

Бугундан Тошкент юзлаб олимларни бирлаштириб, халқаро маданий мулоқот марказига айланмоқда. Бу нуфузли халқаро маданий мерос ҳафталигининг тақдимотлари орасида аёллар мавзусида ҳам илмий қарашлар мавжуд экан.

Мовароуннаҳр аёлларининг Ренессанслардаги ўрни ҳақида гаплашилинади. Лойиҳа Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврида яшаган мовароуннаҳрлик аёлларнинг илмий-ижодий фаолияти натижаларини ўзида мужассам этган қомусни яратиш ва унга киритилган маълумотларни экспозицияда акс эттиришга бағишланган. Лойиҳа 2021 йили Саудия Арабистонида нашр этилган 43 жилддан иборат "Ал-Вафо ан-нисо" номли қомусий тўпламдан танлаб олинган маълумотларга асосланган.

26 октябргача давом этадиган ҳафталик доирасида 20 дан ортиқ давлатдан ташриф буюрган турли нуфузли ташкилотларнинг 100дан ортиқ олимлари маърузалари тингланади. Шу билан бирга Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази Илмий платформасининг “Исломдан аввалги давр цивилизациялари” экспозициясини такомиллаштиришга йўналтирилган 100дан ортиқ лойиҳаларнинг тақдимотини ўтказиш белгиланган. Мовароуннаҳр аёллари ҳақидаги лойиҳа ушбу юзталикдан бири.

@Falsafiy_satrlar


Олимлар Ўзбекистон маданий меросини сақлашга чақирди

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ўзининг 8-Халқаро конгресини ўтказди. 35 давлатдан келган 300 дан ортиқ иштирокчи бу сафар ҳам илмий янгиликлари билан иштирок этди.

Конгресда Самарқанд декларацияси қабул қилинди. Қабул қилинган Самарқанд декларацияси конгресснинг тўрт кунлик ишини якунлаб, тадбир иштирокчиларининг тараққиёт ва маърифат ғояларига содиқлигини тасдиқлади. IRCICA, TURKSOY, “Al Furqan” жамғармаси, Араб дунёси институти, Халқаро Туркий академия каби 10 та йирик халқаро ташкилот раҳбарлари, 15 нафар академик, 40 нафар профессор ва доцент, 103 нафар фан доктори, 54 та музей ва кутубхоналар директорлари, 5 нафар олий ўқув юртлари ректорлари, 5 та нашриёт уйи директорлари 35 давлатдан 300 дан ортиқ иштирокчилар номидан мурожаатни “Al Furqan” жамғармаси директори Сали Шаҳсивари ўқиб эшиттирди:

"Биз Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ислом цивилизацияси марказини ташкил этиш бўйича ташаббусларини аҳамиятли деб эътироф этамиз. Ушбу маданий-гуманистик мегалойиҳа Шарқнинг буюк олимлари ва мутафаккирларининг жаҳон илм-фани ва цивилизацияси, жумладан, мусулмон цивилизацияси ривожига қўшган муносиб ҳиссасига бағишланган фундаментал тадқиқотларни амалга оширишга кучли туртки беради."


Бола бешикдан йиқилгунча,
Подшо тахтидан йиқилсин.

Ўзбек халқ мақоли

Сўнгги пайтлардаги болалар ўлими хабарларидан жоним азобда😢

@Falsafiy_satrlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кел, эй дўстим, чекма қайғу-ғамни сен,
Оқтирмагил кўзларингдан намни сен,
Бу дунёда ғанимат бил дамни сен,
Қайғу чекса, йигит киши чол бўлар.


Махтумқули

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ва "Туркманфильм" ҳамкорлигида буюк туркман шоири Махтумқули ҳақида фильм суратга олинмоқда.

@Falsafiy_satrlar


Ислом цивилизацияси маркази томонидан илм аҳлининг машварати ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ўтказилган “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” Форумида 500 дан ортиқ етук олимлар, фан арбоблари, экспертлар, ёш тадқиқотчилар, шунингдек, диний соҳа вакиллари иштирок этди.

Илмий анжуман давомида сўзга чиққанлар, Президентимизнинг бевосита ташаббуслари билан барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Марказий Осиёда ягона экани, у келгусида III Ренессанснинг маънавий-марифий устунларидан бирига айланиши ва бунинг учун бугунги кун олимлари олдида катта вазифалар тургани ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

@Falsafiy_satrlar


СИЗ УЧУН ЭНГ ДАҲШАТЛИСИ НИМА?

АҚШ аэропортларининг бирида журналист сўровнома ўтказмоқда. - Сиз учун энг даҳшатлиси бу нима? . .... деб қўйилган саволга ҳамма турлича жавоб бераяпти. Кимдир уруш деса, яна кимлардир зино, қиёмат, касаллик деб жавоб беришар эди.
Шу вақт аэропортнинг кутиш залига оқ яктакда бир мўйсафид кириб келди. Буни кўрган журналист унга юзланди ва дарҳол бояги саволини берди:
- Сиз учун энг даҳшатлиси бу нима?
Мўйсафид саволга савол билан жавоб берди:
- Сен кимсан?
- Анжелика Уилямс.
- Йўқ, бу исм.
Сен кимсан?
- Журналист.
- Йўқ, бу касб.
Сен кимсан?
- Инглиз.
- Йўқ, бу миллат.
Сен кимсан?
- Одамман, - деди журналист.
Мўйсафидни жилмайганидан қувониб, тўғри жавоб бердим, деб мамнун бўлиб турган
журналистга Мўйсафид деди:
- Энг даҳшатлиси, бу ўзингни ким эканлигингни ва нима учун яралганингни билмаслигингдир!

Манба


Ширин сўз сўзлаган киши ҳеч кимдан ёмон сўз эшитмайди

Абулқосим Фирдавсий, форс-тожик шоири, мутафаккир

@Falsafiy_satrlar


Виктор Гюгодан: «Қарилик йилларингизда ҳам бу қадар уриниб ишлашингизга сабаб нима? Бошқаларга ўхшаб дам олмайсизми?» деб сўрашганда у шундай жавоб берган экан:

— Дам олиш учун ҳали олдимда сўнгсиз бир ҳаёт бор...

@Falsafiy_satrlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Абдулла Орипов ижодидан

@Falsafiy_satrlar


Чингиз Айтматов ўзбекистонлик журналистга нима сабабдан қошиқ совға қилган?

Атоқли адиб Чингиз Айтматов ўзбекистонлик журналист Нусрат Раҳматга қошиқ совға қилган. Бунга публицистнинг қошиқларни коллекция қилиши сабаб бўлган.

Унинг коллекциясида минг йиллик тарихга эга қошиқ-санчқи, Хитой императорлари қошиқлари, шунингдек, кокос ёнғогидан ва мармардан ишланган қошиқлар бўлган.

Бугун, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Барча қалам аҳлини ушбу байрам билан табриклаймиз!

@Falsafiy_satrlar


Агар янги ғояни сингдириш қийин бўлса, эскисини йўқ қилиш ҳам қийин эмас

®Густав Ле Бон

Француз психолог ва социологи


Қарздор одамнинг ҳатто гўшт ейишга ҳаққи йўқ!

ШЕРЗОДХОН ҚУДРАТХЎЖА,

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори

@Falsafiy_satrlar


Биз олдин мияни тўйдирайлик, сўнгра у қоринни тўйғазади.

Япон мақоли

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.