Нега чанг оқ юзада қора ва қора юзада оқ рангда кўринади?
@qisqa_faktlar💡
Чанг одатда кул ранг бўлади, аммо чанг зарралари кичиклиги сабабли, одам улардаги рангларини ажрата олмайди, фақат улар юзага нисбатан оч рангда ёки тўқроқ рангда экандек кўринади.
Худди шундай таъсир қуёш доғларини кузатишда ҳам юз беради. Улар қора рангга ўхшайди, гарчи улар атрофдаги қуёш сатҳидан атиги беш марта заифроқ порласаларда.
@qisqa_faktlar💡