Қалбингиздаги бор гапларингизни Аллоҳга айтиб беринг. Унга орзуларингиз ҳақида сўзланг, ҳатто иложсиз туюлганлари ҳақида ҳам. Дуоларингизни чегараламанг, зеро Аллоҳ бандаси Ундан сўраганини яхши кўради. Қуръонда шундай дейилган: "Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман". Буюк нарсаларни сўранг, иложсиз деб билинган нарсаларингизни сўранг. Чунки одамлар учун бу иложсиз бўлиши мумкин, лекин Аллоҳ учун ҳеч қандай имконсиз нарса йўқ. У тақдирни ўзгартиришга, эшик йўқ жойдан эшик очишга ва қалб фақат пичирлаб орзу қилган нарсаларни амалга оширишга қодирдир.🤍