#таълим #тарбия #english #педагогика #эксперимент
13 ёш ўғлимнинг инглиз тилини яхшилаш бўйича тажриба ўтказдим. Репетиторга бормаган. Мустақил ўрганишга хоҳиши унчалик яхши эмас. Шунчаки қўлига китоб бериб, ўқи десаям самара бермаслиги аниқ эди.
Болалар ва ўсмирларга мос яхши комикслар рўйхатини топдим. Биринчи танлов "Бағдод шерлари" бўлди. 2003 йили АҚШ Ироқни бомбалаганда ҳайвонот боғи вайрон бўлиб, ёввойи ҳайвонлар кўчаларга чиқиб кетган экан. Шу воқеа асосида тўртта шернинг саргузаштларини қизиқарли ва бадиий тасвирлаган.
Кунига 15 дақиқадан бирга ўқидик. 7-8 кунда тугади. Баъзи жойларига ўзи қизиқди, умуман олганда унча иштиёқ билдирмади.
Қайсидир барака топгур фб лентада япон комикси ("манга") "DR. STONE" ни тавсия қилган эди. Шуни ўқиймизми, десам хурсанд бўлиб кетди. Чунки ўзи олдинроқ мультфильм вариантини бир қисмини кўриб, ёқтирган экан. Мавзу - замонавий илмларни яхши ўзлаштирган йигитча тош асри шароитига тушиб қолгани ҳақида. Цивилизацияни нолдан бошлаб қуришга мажбур бўлади, кўп кашфиётларни, технологияларни бошқатдан ясаб чиқади ва ҳк.
Буни кунига 25-30 дақиқадан ўқидик. Жуда пухта ўйлаб ёзилган, юморга бой ва сериалга ўхшаб энг қизиқ жойида тугайди. Шунга қизиқиб, оғринмасдан ўқиди.
Биринчи саҳифадаёқ сезилди, ўғлим ҳаёлида русча фикрлаб, инглизчадан ўгирар экан. Чунки рус мактабга боради, ютубда русча контент кўради ва сўзларнинг ўзбек тилидаги энг мос вариантини яхши билмайди. Мен нотаниш сўзларнинг ўзбекчада қайси маънода келишини айтиб турдим, у диалог ва ибораларни русчага ўгириб турди. Нотаниш сўзга энг мос келадиган таржима сўзни аниқ топишга ва тартиблашга мажбурладим.
Биронта дафтар тутмадик, ҳеч нарса ёзилмади, ҳеч нима ёдлатилмади, вазифа берилмади.
Бундан олдин баъзи ўзи қизиққан мультфильмларни инглизча субтитрлар билан кўрганига бўлса керак, матнларни мияда анча тез ва хатосиз таржима қилиб, тўғридан-тўғри таржимасини айтиб кета оларкан (нотаниш сўзлар учраб қолмаса). Буни кутмаган эдим, яхши сюрприз бўлди.
Ҳозир Dr. Stone нинг 136 та қисмини тугатдик.
👉 Нима ўзгариш ва натижалар бўлди:
- Жуда кўп янги сўзларни ўргандик. 30% сўзлар илмий-техник атамалар ва терминлар. Баъзи сўзлар ўн марталаб учрайвергандан, (онлайн) луғатдан қарайвериб ёд бўлиб кетди. Комикс қаҳрамонлари турли характер ва замон соҳиби бўлгани учун ишлатадиган сўзлари, гаплашиш услуби ҳам турлича. Шунинг учун нотаниш сўзлар тинмай чиқаверади.
- Бирор нотаниш сўз кўп учраса ва эсдан чиқаверса, сюжетдан чалғиб, луғатни қайта қарайвериш жонга тегаркан ва мия ЭРИНГАНИДАН эслаб қолишга ҳаракат қиларкан 😄. Зўр эффект. Бундан педагогик метод ясаворса бўлади.
- Энг кўп учрайдиган грамматик қоидалар ҳам ёд бўлиб кетди, асосий замонларни интуитив тўғри таржима қилишга ўрганди (бошида кўп хато қиларди).
- Кўп илмий кашфиёт-технологиялар қандай қилинганини ўргандик. Тош асри шароитида, замонавий материал-хомашё йўқ бўлганда, бор ресурслардан оптимал фойдаланишни ўргатаркан. Ўзи бутун сюжет ностандарт ечимлар топиш, креатив фикрлаш, кризис-менежментдан ташкил топган.
- Воқеалар орасида ибратли, тарбиявий жойлари учраб қолади. Турли характердаги инсонларнинг фазилат ва қабиҳликлари, самимий ва жоҳилликлари тасвирланган. Шу жойида тўхтаб, шунга боғлиқ, ҳаётда учраган воқеаларни айтиб бердим. Тарбиявий дақиқаларга асос. Оғринмасдан, диққат билан эшитди, балки суҳбат табиий туртки асосида бўлгани учундир.
- Орада тарих, психология ва географияга оид маълумотлар учраб қолади. Шу жойида ҳам пауза қилиб, тафсилотларини тушунтириб бердим, қизиқ фактлар билан тўлдирдим. Бошқа пайт бу маълумотларни унга етказиш ҳаёлга келмаган бўларди. Булар ҳам сюжетга боғлиқ бўлгани учун қизиқиб қулоқ солди.
- Цивилизацияни нолдан қуришда жамоа бўлиб ҳаракатланиш самараси яхши очиб берилган. Ўзининг шахсий қусурларини жамоадошлари ҳисобига компенсация қилиш. Ҳар бир ишнинг ўз устасини топа олиш. Фойдасига қўшиб зарари ҳам тегадиган одамлар билан қандай муроса қилиш.