Хотини ҳақида эр нима билиши керак⁉️
💢Эр ва хотин орасида тушунмовчиликлар жуда кўп бўлади. Аёл киши эркакдан нафақат жисмонан, балки психологик жиҳатдан фарқ қилади. Шунинг учун унинаг айрим фазилатлари эркак учун ғалати кўриниши мумкин. Аёлни шундайлигича сева билиш керак. Бунинг учун эркаклар ўз аёли, яъни хотини тўғрисида қуйидагиларни билиши лозим.
💢1. Аёл кишини Худо эркакдан фарқли қилиб яратган. Унинг организми бутунлай бошқача. Аёл киши бошқача фикр юритади, бошқача ўйлайди, бошқача сўзлайди. Аёлларда интуиция бўлади. Агар эркак босиқ бўлса, аёл ўз эмоцияларини ичида сақламайди. Аёл киши ўз яқинлари ҳақида доим ҳамма нарса билиб юришни истайди. Аёлнинг ушбу хусусиятларига эрнинг жаҳли чиқиши ноўрин.
💢2. Ҳар бир аёл ҳурмат ва эътиборга зор. Эр қанчалик аёлига эътиборли бўлса, ўзи шунчалик бахтиёр бўла олади. Хотинини ҳурмат қилиш эса оилавий тотувликка олиб келади. Ҳеч қачон иш, кўча ва дўстларни аёлингиздан устун кўрманг. Чунки эрнинг энг катта бойлиги бу унинг бахтиёр турмуш ўртоғидир.
Ишда қанчалик банд бўлишингиздан қатъий назар хотинингизга ширин сўз айтиш учун қўнғироқ қилишни унутманг. Хотинингиз қадрига етинг. Уни севишингиз ҳақида унга айтиб туринг. Аёллар бунга муҳтож бўладилар. Фақат байрамда эмас, балки бошқа кунларда ҳам совғалар қилинг.
💢3. Аёл учун энг катта ҳақорат бу эрининг унга беэътибор бўлишидир. Аёл киши доим эрига кераклигини, эрига ёқимли эканлигини ҳис қилиши зарур. Хотинингиз билан интим алоқада бўлишни четга суриб қўйманг. Аёлни интим ҳаётини гўзал қилиш, уни қучоқлаш, ўпиш яхши кайфият гаровидир.
💢4. Аёл учун унинг уйи энг асосий маконидир. Уйни гўзал ва сарамжон қилиш унинг вазифаси. Уйда хотин учун моддий шароит яратиб бериш - бу эрнинг вазифаси.
💢5. Аёлда муаммо бўлиб, уни ҳал қилиш эрнинг қўлида бўлмаса, аёлга ҳамдард бўлишни билиши керак.
💢6. Аёл эркалик қилади. Айрим ҳолларда инжиқлик ҳам қилиши мумкин. Бунга жаҳлиз чиқмасин, у шуниси билан сиздан фарқ қилади ва гўзалдир.
💢7. Аёл қийналганда кўз ёш тўкади. Аёл йиғлаганда эр жаҳли чиқмасдан уни тушуна билиши керак.
💢8. Аёл учун моддий бойликдан кўра сизнинг ғамхўрлигингиз афзал. Эр доим дам олиш кунлари ўз оиласини қизиқарли ўйнатиши лозим. Масалан, ресторанга бориб бирга овқатланиш, болалар билан паркга бориш ёки уйда хотинини ҳурсанд қилиб уй ишларида ёрдам бериш, мазали таом пишириб бериш ва ҳоказо.
«Мен унга машина олиб бердимку, унинг чеҳраси эса очилмади», - деб эркаклар баъзида аёллардан хафа бўлади.
Эрини севадиган ва ҳурмат қиладиган аёл учун эрининг пули эмас, балки меҳри, эътибори ва севгиси муҳимдир.
Бу туйғуларни турмуш ўртоғингизга қиладиган эътиборингиз, интим ҳаёт, арзимаган совғалар, гул ва ширин сўзлар орқали изҳор этиб юринг.
Хотинингиз қанчалик бахтиёр бўлса сизнинг ҳаётингиз шунчалик гўзал, осойишта ва бахтли кечади, уйингиз эса баракага бой бўлади.
❤️Эр хотин муносабати👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFbWim8i56YM075nHw