Эр-хотиннинг ўзаро яхшилик билан яшамоқлари лозим
Оилада бирга яшар эканлар, эр-хотин бир-бирларига нисбатан фақат яхшиликни раво кўриб, қўлларидан келган барча мурувватларини қилиб яшашлари икковларининг орасидаги муштарак ҳақлардан биридир. Ислом таълимотларига биноан, эр-хотин орасидаги алоқа мухаббат, севги, раҳм-шафқат ва унсу улфат алоқаси бўлиши лозим. Шунинг учун ҳам орага тушган баъзи ноқулай ҳолат туфайли, дарҳол бир-бирига зулм қилишга ўтиш керак эмас. Ҳазрати Умар ибн Хаттоб р.а. хотинига мухаббати йўқ бўлиб қолганлиги учун талоқ қилмоқчи бўлган одамга: “Шўринг қурсин! Оилалар мухаббат учун қурилмаганми, ахир? ! Риоя қани? ! Масъулият қани?!”, – деганлар.
Расулулоҳ с.а.в.: “Сизларнинг яхшиларингиз аҳли аёлига яхши бўлганларингиздир. Мен аҳлига энг яхшингиздирман”, – деганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзлари аёлларига нисбатан гўзал муомалали бўлиб, доимо хурсандликда уларни эркалаган, лутф кўрсатган, нафақаларини кўпайтирган ҳолда хаёт кечирганлар. У Зот с.а.в. ўз ўрнида аёллари билан ҳазиллашар ҳам эдилар, ҳаттоки Оиша онамизнинг кўнгиллари учун, у киши билан югуришда мусобақа ҳам қилганлар.
https://t.me/joinchat/AAAAAFbWim8i56YM075nHw