💫 Кўксимизда уриб турган юрак аслида юракми, ёки урак? Юрак урадими ё юрадими? Мен ўзимча урак дегим келади. Мантиқан шундай бўлиши керак. Лекин “Девону луғатит турк”да юрак дейилган. Дарҳақиқат, юр ўзаги фақат юришни англатмайди. Умуман ҳаракат маъносини билдиради.
Масалан, шамол юрди, деймиз, ишимиз юриб кетди, деган гапимиз бор.
Навоий ҳазрат ҳам юрак деганлар. Дил, кўнгул сўзларича кўп бўлмаса-да юрак ҳам турфа хил жилолари билан “Маънолар хазинаси” дан кўркам ўрин олган.
Ғам кулбасида, жоно, ул хастага раҳм этким,
Тебранса бағир оғрир, дам урса юрак санчар.
Соф ўзбекона ибора! Кўкракдаги оғриқни юрак санчиғи дейиш халқимизда узоқ замонлардан бор экан. Ҳазрат яна бир ўринда айтганлар: Ким яна йўқдир алар оллиға бормоққа юрак. Биз қўрқув маъносида ҳар кун ишлатадиган юрак йўқ бирикмасининг тарихида қадимий экан.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Сўз латофати"
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com