☀️ Ўлтирмоқ эл ичра юқорироқдин,
Ўлтирмоқ эл ичра юқорироқ бил.
❇️ Икки сатр сўнгги икки ҳарфдан ташқари, айнан такрорланган ва ажойиб санъат ишлатилган. Маъноси: элдан юқорироқ ўлтиришдан кўра эл ичида ўлтиришни афзалроқ-юқорироқ бил.
Сўзларнинг маъно товланишларига эътибор беринг. Биринчи сатрдаги «эл ичра» «элга нисбатан» маъносида, иккинчи сатрдаги «эл ичра» ўрин маъносида. Биринчи сатрдаги «юқорироқ» ўринни, иккинчисидаги «юқорироқ» – афзалликни, яъни нисбатни билдиради.
Ҳар икки байтда гўзал санъат бор. Лекин муҳими шундаки, гўзал санъатнинг ўзигина эмас. Ҳар икки байтда жуда муҳим ва сабоқли чуқур инсоний ғоя ўз ифодасини топган. Даҳо санъаткорларда доимо ана шундай бўлган. Санъат олижаноб ғояни ифода этиш учун хизмат қилган
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Санъат ва тафаккур" мақоласидан, 1978 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com