#iqtibos
"Боланинг истагига «хўп» дегандан кўра «йўқ» дейиш катта бўлганида уни бахтлироқ қилади, чунки бола фақат ўзига ишонадиган бўлади. Бола «хўп» деган сўзни эшитганда кўпроқ хурсанд бўлади, аммо «йуқ» деган сўзни эшитса, омадсиз,
бахтсиз бўлиб қолмайди. «Йўқ» сўзи истакнинг, орзунинг бироз кечикишига рози бўлишни ўргатади. Бу эса шахсиятни шакллантиришнинг асосидир. Боланинг ҳамма истагини қондиргандан кўра мулойимлик билан рад жавоби ҳам бериб туриш керак. Масалан, нима учун ҳозир шу ўйинчоқни олиб бермаганингизни ётиғи билан, меҳр-муҳаббат билан тушунтириш керак. Йиғлаб, бақирганига қатъият билан чидаб туриш керак."
“Йиғлоқи болага 50 та чора“ китобидан.
#shaxsiy_fikr
Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг «Йиғлоқи болага 50 та чора» китоби тез кунда сотувга чиқарилар экан. Китобдаги ушбу иқтибосни ўқиб, бир нарса хаёлимга келди.
Ўзим таниш бўлган бир она бор: фарзандларининг ҳар бир истагини сўзсиз бажо келтиради. Ачинарлиси, бу истаклар баъзан ўзгаларнинг ҳаққини ўзлаштириш эвазига амалга оширилади.
Фарзанд тарбиясида ҳалол луқма ўта муҳим эканлигини кўп маротаба ўқиганман. Фарзанднинг ҳар бир истагини бажо келтираман деб уни ҳаром луқма билан боқиш — бу энг катта бахтсизликдир.
Бу китоб ҳар бир ота-она ўқиши керак бўлган асарга ўхшайди. Чиқса, ўқиймиз, иншааллоҳ.
@eldor_sidikov - "Китоб — билимлар дарвозаси."