ЎҚИТУВЧИНИНГ БОЛАСИ
Бир куни кимдир менга қўшнисини ёмонлаётиб, "Э, ўқитувчининг боласида, минг қилсаям!" деб юборди...
-Тўхтанг, ўқитувчининг боласи бўлса, нима бўлади? Масалан мен ҳам ўқитувчининг боласиман? Хўш, қанақа эканман?- деб сўрадим.
Ер чизиб қолди!
Ўқитувчи фарзандларини ўзи ўқитган ўқувчиларидан ортиб қолган вақтига кўра тарбиялайди ва ортиб қолган асабларига кўра улғайтиради!
Қирқ йил ўқитувчилик қилган одамнинг набираси- унинг ёнида целлофан пакетни ортиқча шиқирлатиб ўйнай олмайди, ҳаттоки шалдироқнинг шиқир-шиқирига ҳам чидаб беришга унинг бобосида асаблар йўқ!
Ўқитувчининг боласи-ўз отасига битта саволни икки марта бермасликка ўрганади...
Чунки уларнинг асаблари-бировнинг фарзандини "одам қиламан" деб соб бўлган.
Ҳиндларнинг "Зулмат" номли киноси бор. Мен у кинони тўлиқ кўрмаганман: аммо мазмуни билан қисман танишман.
Кўр ва кар қизга таълим беришни ўз гарданига олган ўқитувчи-охир оқибат ўзи яроқсиз ҳолатга келади. Аммо унинг ўқувчиси тўрт мучаси соғлар қаторида талаба бўлади!
Ҳиндлар бу кино сюжетига атай кўр ва кар қизни киритишмаган, бировнинг гап уқмайдиган боласи ҳам аслида шу кўринишда!
Бир лаҳза кўзингизни юминг ва ўзингизни биринчи синфлар хонасида тасаввур қилинг!
Тўртта бола йиғлаяпти, олтитаси бир-бири билан уришмоқда! Иккитаси уйидан ўйинчоғини кўтариб келган, бошқаси ҳамма жойга ушатиб нон чайнаяпти. Яна бири онасини соғинган, бошқаси ҳожатхона қаердалигини сўролмай қизариб ўтирибди. Тинмай чуғурлаётганларнинг тўрттаси худди қалдирғочнинг инида ўтирган полапонларга ўхшайди.
Мана шулар - ўқитувчини анордек шарбатини сиқиб, оиласига бурушган бир қиёфада қайтарадиган халқнинг боласидир!
Унинг ўз фарзанди- меъёрлар ичида улғаяди. Кўпчилик олдида эснаш керакмаслиги ҳам, тишга тилини теккизиб чиқирлатмаслик шартлиги ҳақида ҳам у яхшигина таълим олган.Чунки унинг асаблари тугаб, битган онасига "тирқ" этган товуш ҳам, алмойи қилиқлар ҳам ёқмайди!
Ўқитувчининг қизи-эл қатори сеп билан келин бўлади!
Ўқитувчининг уйидаги "деҳқончилик" ҳисобланадиган нарса бу китоб! Унинг музлатгичлари бошқаларники каби тўлиб турмайди...
Ҳа, устозлар шаънига кўп гаплар гапирилган. Улар ҳақида менинг биладиганларим шулар! Бошқалар наздида-унинг болалари қандайлигига мен ҳеч қачон қизиқмадим! Уларни паст кўрмадим!
Чунки ўша бор шарбатини халқнинг боласига бера-бера чарчаган ота-онам менга ҳам шогирди сифатида бир нималарни илинишди:
Бу фақат яхшилик ҳақида ўйлаш!
Яхшиликка интилиш! Ёмонларга аралаш яшамаслик ва яхши нарсаларни ҳамда яхшиларни асраш!