Эдмонд | Незнакомец


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


интеллектуальный преступник

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




​​Менинг сенга умуман эҳтиёжим йўқ. Тушунсанг-чи ахир, мен ёлғиз ўзим ҳам бахтсиз бўла оламан...

Сабоҳиддин Али

@edmondclub


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Асабимдан бошланди бир дард,
Наҳот каманд ирғитса ажал?
Аммо менинг яшамоғим шарт,
Ечилгунча бир кичик чигал.

Қурғур шундай чирмов чигалки,
Била олмам ҳақманми, ноҳақ?
Ўхшаши йўқ қушдирман балки,
Балки қабиҳ чаёндирман нақ.

Ё исботланг чаёнлигимни,
Сўнг аямай ўлдиринг эзиб.
Била туриб зиёнлигимни,
Бефарқ юрманг теграмда кезиб.

Тан олинг ё — ҳақсану қўзим,
Афсус, бизбоп эмассан фақат.
Орангиздан кетаман ўзим,
Малол келса сизга ҳақиқат...

Анвар Обиджон шеъри

Манба: Erkin Bozorov

@edmondclub


Улғайиб сукутда жуда кўп донолик борлигини англамоқдаман. Ёшлигимда одамлар орасида сукут сақлардим, чунки одамлар кўп нарсани билади, мен эса ҳали ҳеч нарсани билмайман деб! Мана бир-мунча улғайдим, кўп нарсаларни ўргандим, кўп нарсаларга амин ва иқрор бўлдим, хатолар қилдим, хуллас кўп нарсани тушундим. Токи бутун борлиқни қандай пайдо бўлишидан тортиб, қандай йўқ бўлиб кетишигача тушуниб етдим! Лекин барибир ҳам одамлар орасида сукут сақлайман. Чунки энди жуда кўп нарсани биламан. Бизнинг билганларимиз ва билмаганларимизнинг барчаси сукунатимизда. Бошқалар эса шунчаки оғзига нима келса шуни гапиради холос...

@edmondclub




Кўзингизни юминг, ва ақлли одам эмаслигигизни тан олинг!

Нега ҳали ҳам кераксиз бўлган жойда турибсиз?


Ақлли одам кераксиз бўлишидан бир дақиқа олдин кетади...

Жан Жак Руссо

Ақлли одам бўлинглар...

@edmondclub


#Remember

Меҳр бор жойдан ҳеч ким ҳеч қаерга кетмаган...

@edmondclub


Мени алдашлари, менга ҳиёнат қилишлари ва менга ёмонлик қилишлари мен учун унчалик ҳам аҳамиятга эга эмас, энг аламлиси ва ғазабимни келтирадиган нарса шуки нега мен ҳақиқтларни айтишларига, садоқатли бўлишларига ва яхшилик қилишларига арзимаслигимни ўйлашдир...

Уларку бундай ёмон одатларини тарк этмайдилар, илло айнан нега мен барча яхшиликларга муносиб эмаслигимни ўйлаш қийнайверади...

@edmondclub




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу ерда ҳамма азобда, ҳамма ёлғиз...

@edmondclub


Hani benim sevincim nerde
Bilyelerim topacım
Kiraz ağacında yırtılan gömleğim
Çaldılar çocukluğumu habersiz

Penceresiz kaldım anne
Penceresiz kaldım anne
Uçurtmam tel örgülere takıldı
Hani benim gençliğim anne

Penceresiz kaldım anne
Penceresiz kaldım anne
Uçurtmam tellere takıldı
Hani benim gençliğim nerde

Ne varsa buğusu genzi yakan
Ekmek gibi aşk gibi
Ah ne varsa güzellikten yana
Bölüştüm büyümüştüm

Bu ne yaman çelişki anne
Bu ne yaman çelişki anne
Kurtlar sofrasına düştüm
Hani benim gençliğim anne

Bu ne yaman çelişki anne
Bu ne yaman çelişki anne
Kurtlar sofrasına düştüm
Hani benim gençliğim anne

Hani benim sevincim nerde
Akvaryumum kanaryam
Üstüne titrediğim kaktüs çiçeği
Aldılar kitaplarımı sorgusuz

Duvarlar konuşmuyor anne
Duvarlar konuşmuyor anne
Açık kalmıyor hiç bir kapı
Hani benim gençliğim anne

Duvarlar konuşmuyor anne
Duvarlar konuşmuyor anne
Açık kalmıyor hiç bir kapı
Hani benim gençliğim nerde
Yağmurları biriktir anne
Yağmurları biriktir anne
Çağ yangınında tutuştum

@edmondclub


Севги-муҳаббат ва ўзини кимгадир бутунлай бахшида этиш ҳам ҳукмронликка эришиш йўлидаги курашда ҳалокатли оқибатларга олиб келади...

Роберт Грин "Ҳокимиятнинг 48 қоидаси"

@edmondclub


​​Эҳтимол, битарди дардларинг секин,
Бошингга янги дард топавердинг - Сен.
Уйинг ёнганида кимса йўқ, лекин,
Деразаси синса чопавердинг - сен...

Эҳтимол, бағринг кенг. Эҳтимол, гўлсан,
Эҳтимол, яшашни билмайсан ўзинг.
Ҳар сафар чидамдан шу сабринг тўлса,
Бош кўтариб исён қилмайсан ўзинг...

Носироғлу

@edmondclub


Shahnoza Muminjanovna | Psixoanalitik dan repost
Тўй қачон? деган саволни бериш ортида турли мақсадлар ва мотивлар ётади.
Бу саволни турли одамлар турли сабабларга кўра беришади, ва уларнинг нияти инсоннинг шахсий муносабатлари, ижтимоий таъсирлар ёки ўзининг ички эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Масалан:
1. Жамият меъёрлари
Мотив: Жамиятда турмуш қуриш муайян ёшга борганда бажарилиши керак бўлган мажбурий босқич сифатида қабул қилинади.
Сабаб: Саволни берувчи инсон бу нормани асос деб билиб, сизнинг қачон бу босқичга етиб боришингизни сўрашга қизиқади.

2. Қизиқиш ва оилавий муносабатлар
Мотив: Сизга яқин инсонлар қизиқишади. Сизнинг бахтингиз ҳақида қайғуриши мумкин.
Сабаб: Улар тўйни сиз учун қувончли воқеа деб билишади, ва бу орқали сизни бахтли бўлишингизни исташади. Баьзан оиласи бўлмаса бахтсиз деб хисоблашлар ҳам мумкин (бахт ҳаммада ҳар хил бўлса ҳам).

3. Ўзини ҳаётини бошқа ҳаётлар билан таққослаш
Мотив: Баъзилар ўзларининг ҳаётини бошқаларники билан таққослаб баҳолашади.
Сабаб: Агар савол берувчи турмуш қуришни ўйлаб юрган ёки қуришни режалаштираётган бўлса, у сиздан қачон шундай қадам ташлашингизни билгиси келади. Бу ўзидаги режани тасдиқлашга бўлган эҳтиёждан келиб чиқади.

4. Ижтимоий босим ёки стереотипларни тасдиқлаш
Мотив: Жамиятдаги стереотиплар ва анъаналарни қўллаб-қувватлаш.
Сабаб: Бундай савол жамиятнинг қадриятлари ва урф-одатларини сақлашга интилиш натижасида пайдо бўлади. Турмуш қурмаган инсонлар жамият томонидан “меъёрдан четга чиққан” деб қабул қилинади.

5. Шўхлик ёки ҳазил
Мотив: Инсон шунчаки ҳазил қилиш ёки вазиятни енгилроқ қилиш мақсадида савол беради.
Сабаб: Баъзан бу савол жиддий ниятсиз, юмор орқали мулоқотга киришиш учун айтилади.

6. Ўз муаммоларини бошқаларга кўчириб қўйиш
Мотив: Айрим инсонлар ўз ҳаётидаги муаммоларидан чалғиш учун бошқаларга савол ёки танқид билан мурожаат қилишади.
Сабаб: Улар ўзларининг шахсий қарорларини тўғрилаш ёки бошқалардан тасдиқ олишга муҳтож бўлиши мумкин.

7. Муносабатингизни тушунишга интилиш
Мотив: Инсон сизнинг шахсий режаларингизни ва муносабатларга қарашингизни тушунишга қизиқади.
Сабаб: Бу, айниқса, оила аъзолари ёки яқин дўстлар томонидан берилган савол бўлса, улар сизнинг бахтингиз ва келажакдаги режаларингиз ҳақида аниқлик киритмоқчи бўлиши мумкин ( яқинларни ҳаёти, қарори бир бирига боғлиқ жойи кўп)

8. Хавотир ёки қайғуриш
Мотив: Инсонлар сизнинг ҳали тумуш қурмаганиздан хавотирда бўлиши мумкин.
Сабаб: Сизни ёшингиз ёки ижтимоий босқичларга боғлиқ стереотиплар уларда сизнинг келажагингиз учун ташвиш уйғотади.

9. Назорат ва босим ўтказиш
Мотив: Турли оила ёки жамият аъзолари инсонга танловни тезлаштириш учун босим ўтказишга ҳаракат қилади.
Сабаб: Улар турмуш қуришни муҳим ҳаётий босқич сифатида қабул қилади ва сизнинг ҳали бу қадамни қўймаганингиздан норозилик билдиришади.

Хулоса: Нега бу саволни беришади?

“Тўй қачон?” саволининг асосий сабаблари жамиятнинг кутувлари, инсонларнинг қизиқувчанлиги, шахсий эҳтиёжлар ёки ўзини тасдиқлашга бўлган интилишдан келиб чиқади. Савол бераётган инсоннинг мақсади ва ниятини аниқлаш учун унга саволлар бериш муҳим. Саволни эса юқоридаги маьлумотга асосланиб тузинг!

масалан : Сизга "тўй қачон ?" деб сўрашса, Сизни ёшим хавотирга соляптими? Тўимга нимадир совға олишни режа қилмоқчимисиз? сизга тўй кунимни айтиб ёрдам беришимни истайсизми?

хуллас хар қандай сизга ёқмаган саволларга Суқротча суҳбатни қўллаб вазиятдан чиқиш мумкин.

@Renessansmarkazi


Ҳақиқий жаннат вужудинг эмас, балки, виждонинг ва қалбинг биргаликда таскин топадиган жойдир...


Оқил-у доно халқимизда бир мақол бор: "Ота жинни битта жинни, она жинни ҳамма жинни..."! Бу мақолни исботини кўп ва ҳўп гувоҳи бўлдим, буни маъносмга менданда кўпроқ гувоҳи бўлган одам топилмаса керак, шунинг учун ўйла, фикр қил эй дўстим, агар сен бир нопок бўлсангу лекин келажакда бир оқила қизга уйлансанг етти пуштингдан албатта олим-у фузалолар етишиб чиқиши мумкин, бордию бир нопок ва нобакор қирчанғига уйлансанг етти пуштинг куйиб, ўғри, каззоб ва нопок авлод етишиб чиқиши аниқ. Шунинг учун бўлажак завжангни етмиш марта эмас етмиш минг карра имтиҳон қил!

Кечўганда буям бир маслаҳатд-э, бир ўйлаб кўр!

@edmondclub


Бор ҳақиқат шуки, ҳақиқатни ўзи ҳам ёлғон учун ҳизмат қилади...

@edmondclub


Ёмон кунлар қанчалик узоқ давом этмасин, барибир ортда қолади, кунлар келиб барча ёмон хотиралар унутилади, лекин ҳеч қачон ёмон кунларингда ёнингда турганлар ва сен билан бўлмаганлар унутилмайди. Билиб қўй уларни ҳеч қачон унутишга ҳаққинг йўқ!

@edmondclub


Биласизми ёлғон қанчалик ширин ва ишонарли бўлса ҳам унинг умри жуда қисқа бўлади. Ҳақиқат эса доим яширинади, жуда секин ошкор бўлади, ва мутлақ барқарорликка эришади. Буни ҳаётда яққол мисоллар билан кўриш мумкин. Ҳар доим, одамларни анализ қилаётганимда уларни жуда мудҳиш айбларини қаторасига санаб бераётганимда энг биринчилардан бўлиб менга қарши чиққан одамларни ўзи ана шундай айб ва гуноҳлар қилган бўлиб чиқади. Бу тасодифми? Ҳаммамиз айбларимиз ва ёлғонларимизни яширишга уринамиз. Бу бизни емиради холос дўстлар! Ҳеч кимдан ҳеч қандай сири йўқ одамгина чинакам озод, ҳеч қачон ҳақиқатларни тан олишдан уялманг, улар мутлақ барқарор.

@edmondclub

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.