ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЮНУСОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ III-ЧАҚИРИҚ 1-СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ
🔰 Бугун халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг III-чақириқ биринчи сессияси ўтказилди. Унда Юнусобод тумани ҳокими Б.Абдувалиев, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Хайдаров, янги сайланган халқ депутатлари Юнусобод тумани Кенгаши депутатлари, Юнусобод туман сайлов комиссияси раиси Ў.Нарбаев, Юнусобод тумани ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилот мутасаддилари иштирок этишди.
✅ Унда Юнусобод туман сайлов комиссияси раиси Нарбаев Ўктам Тиловкобуловичнинг 2024-йил 27-октябрда ўтказилган сайлов якунлари ва натижалари тўғрисидаги ахбороти тингланди.
♻️ Навбатдаги масалада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2024-йил 21-октябрдаги КҚ-835-сонли қарори асосида Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг Регламенти тӯғрисидаги Низоми тасдиқланди.
❇️ Сессиянинг учинчи масаласида Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Халқ депутатлари Юнусобод тумани Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйҳатга олинди.
💢 Сессия ишида Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Хайдаров Бахтиёр Халимович иштирок этиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан Юнусобод тумани ҳокими лавозимига Абдувалиев Бохадир Абдулхаевич тайинланганлигини билдирди.
✅Сессияда Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг қарори билан Юнусобод туман ҳокими лавозимига Абдувалиев Бохадир Абдулхаевич бир овоздан тасдиқланди. Шундан сўнг, Б.Абдувалиев, Юнусобод туманини 2025-2029 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича батафсил ахборот берди.
🔰 Юнусобод тумани ҳокими Абдувалиев Бохадир Абдулхаевични ҳамда Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашига сайланган депутатларни муборак этиб, келгусидаги ишларига омад ва муваффақиятларни тилаб қоламиз.
👉Бизни https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг
Каналга уланиш👇👇👇
|🕊Telegram |📱
Facebook |📱
Instagram