Иқтисодиётдаги асосий фаолият пул ва унинг сарфланишида. Чунки рағбатлар, нарх, инфляция буларнинг хаммаси пул билан боғлиқ олди берди жараёнларига бориб тақалади. Аниқроқ қилиб айтсам, ниманидир сотиб олишимиз нархи, унинг рентабеллик даражасини аниқлашдаги асосий ўлчов воситаси, сарфлаганимизга яраша эхтиёжларимизни қондира олишини хисоблашимизда асосий ўлчов воситасини пул деб қабул қиламиз. Ва хохиш истакларимизнинг ҳам қай тарзда шаклланишини ҳақида ўйласак барибир моддий имкониятларимиз даражасида шакллантирамиз ва буларнинг барча-барчаси пул билан боғлиқ фикр мулоҳазаларимизга тўғри келади. (Баъзи бир истисно холатлар бўлиши мумкин)