Жамиятимиздаги энг кучли қурол бу дин. Муқаддас динимиз хисобланмиш Исломни ўзимиз учун ниқоб қилиш олишдан, кучли ва деярли хар доим самара берадиган манипулация қилиш йўлидан ҳам фойдаланяпмиз. Чуқур мазмундаги бахс ва мунозараларда ундан ютиш қуроли сифатида фойдаланишдан чарчамаяпмиз. Шу даражага етиб келдикки диний билими яхши бўлмаса ҳам диндан маъруза қиладиган инсонлар ҳам орамизда кўпайди. Муаммоларимизнинг ечими билимсизлик ва адолатсизликда эканини атайин тушуниб етмаяпмиз ва ёки яширяпмиз. Буюк Аллоҳга бўлган эътиқодимиз хар биримизнинг ўзимиз учун ва савоб-гунохини ўзимиз оламиз. Шунчаки бир биримизга адолатли бўлайлик ва илм излашдан тўхтамасак аста секин муаммоларни бартараф этиб, фаровонроқ хаётга етиб келган бўлар эдик.
Shuning uchun keling, dindorligimizni Allohga ko'rsataylik, bir-birimizga esa insoniyligimizni (adolatli ekanligimizni) @Neojadids©️
Shuning uchun keling, dindorligimizni Allohga ko'rsataylik, bir-birimizga esa insoniyligimizni (adolatli ekanligimizni) @Neojadids©️