Shahrisabz shahar hokimligi dan repost
Янги йил байрами кириб келиши муносабати билан шаҳримизда ҳар бир гўшада янги ўзгаришлар намоён бўлмоқда. Янги иншоотлар фойдаланишга топширилмоқда. Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари шаҳар ва туман агентликлариининг фойдаланишга топширилиши катта байрамга айланиб кетди. Шаҳримизнинг собиқ универсал савдо дўконининг биринчи қавати таъмирланиб, шаҳар ва туман Давлат хизматлари агентлигига топширилди. Марказнинг тантанали очилиш маросимида Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Баҳодир Маҳматқулов, Ўзбекистон Репспубликаси Бош Вазирининг вилоят тадбиркорлари мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Мурод Эшназаров, шаҳар ҳокими Тўлқин Каримов, фахрий ижодкор Шокир Эшонқулов, меҳнат фахрийлари Азамат Каримов, Махмуд Ҳамидов, Азамат Каримов ва бошқалар сўзга чиқиб, эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимизга чексиз миннадорчилик билдириб янги 2020 йил билан йиғилганларни чин дилдан муборакбод этишди. Анъанага кўра фахр ва ифтихор билан рамзий лента кесилиб, йиғилганлар янги бинога кириб, шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Янги жиҳозлар, ёруғ ва шинам хоналар, юмшоқ ва қаттиқ мебеллар, иш қуроллари, шаҳар ва туман Давлат хизматлари агентлиги ходимларини хурсанд этди. Янги бинода халқимизни ортиқча сарсонгарчилигини олдини оладиган, хужжатларни бир вақтда шу ерда расмийлаштирадиган, оғирини енгил қилиб берадиган барча хизматлар мавжудлиги йиғилганларни ҳам мамнун этди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки Давлат хизматлари шаҳар ва туман марказлари 2017-2018 йиллари 77 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатган бўлса, жорий йилда бу кўрсатгич 150 минг нафарга етди. Касса, тадбиркорлар қабулхонаси, Загс, ”Мадад” ҳуқуқий маслаҳатхона ва бошқа хизматлар мавжуд.