#Сурия
❗️Араб давлатлари янги Сурияда ўз таъсирларини ўтказиш учун Туркия билан фаол рақобатлашмоқда. Саудия Арабистони ва минтақадаги бошқа давлатлар Суриянинг янги ҳукумати билан алоқалар ўрнатмоқда, Анқаранинг ҳаракатларига исломий ва иқтисодий ёрдам орқали қарши туришга ҳаракат қилмоқда.
Риёд Сурияни қайта тиклашда, жумладан, озиқ-овқат, уй-жой ва дори-дармон билан таъминлашда ёрдам таклиф қилади. Саудия Арабистони, шунингдек, Сурия фуқаролик полициясини ўқитишни ва энергия инқирозини юмшатиш учун Эрон нефтьини алмаштиришни режалаштирмоқда.
Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши (ГCC) вакили Абдул Азиз Алувайшег Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари Сурия инфратузилмасини, жумладан, йўллар, электр энергияси, мактаблар, шифохоналар ва уй-жойларни тиклаш учун техник ёрдам таклиф қилишга тайёрлигини айтди.
Аммо барча араб давлатлари Суриянинг ҳозирги ҳукмдорларини қўллаб-қувватламайди. БАА дипломатик маслаҳатчиси Анвар Гаргаш айрим фракцияларнинг исломий илдизлари ва уларнинг ҳукмронлиги эҳтимолидан хавотир билдирди. Бу минтақада янги инқирозга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Манба: Wаll Street Journal.
@Durustmedia - Kanalimizga obuna boʻling va reaksiya qoldirishni unutmang