#Таҳлил
🇵🇸🇺🇸🇮🇱 Фаластинликларни маҳв этиш режаси - Британия "القدس العربي" газетасидан
Президент Д.Трампнинг Ғазо секторини АҚШ мулкига айлантириш ва у ерга асли фаластинлик бўлмаганларни жойлаштириш режаси халқаро ҳуқуқ меъёрларига мутлақо зиддир. Бу режа нафақат минтақавий мувозанатни бузади, балки Исроил-Фаластин низосини янада чуқурлаштириб, Яқин Шарқда янги кескинлик манбасини яратади. Д.Трампнинг бу ғоялари унинг тарих ва географиядан умуман бехабарлиги ҳамда америкача ташқи сиёсатдаги бирёқлама ёндашувни кўрсатади.
Исроилнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ниқоби остида АҚШнинг айрим раҳбар-лоббистлари фаластинликларнинг давлатчиликка бўлган ҳуқуқларини четга суришга ҳаракат қилмоқда. Бу жараёнда Исроилнинг экстремистик сиёсий доиралари ва уларни қўллаб-қувватловчи ташқи кучлар фаластинликларни сиёсий инқироз ва маъмурий бўлинишга маҳкум қилмоқчи.
Ҳозирги вазиятда Фаластиннинг ягона сиёсати ва маъмурий тизимини шакллантириш кечиктириб бўлмайдиган вазифадир. Ғазо, Ғарбий қирғоқ ва Қуддусда ягона Фаластин маъмуриятини тузиш минтақадаги адолатни тиклаш ва фаластинликларнинг мустақиллигини таъминлаш учун зарурдир.
"ДУРБИН 🔭"