🇺🇸🇺🇿 2025 йилда Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлиги
Ўзбекистон 2025 йилда АҚШ янги маъмурияти билан кенгайтирилган мулоқот, хавфсизлик, савдо ва таълим соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали стратегик шерикликни чуқурлаштиришни режалаштирмоқда. Бу 2025 йилги давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.
Шунингдек, Тошкентда кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқотини ўтказиш учун илк юқори даражадаги ташрифни ташкил этиш белгиланган.
Ушбу саъй-ҳаракатлар АҚШ янги маъмурияти билан муносабатларни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги стратегик аҳамиятини оширишга қаратилган.
Режаларда вазирлар учрашувлари, ишчи гуруҳ мажлислари, Самарқандда ўтказиладиган Марказий Осиё давлати ва АҚШни ўз ичига олган “5+1” минтақавий гуруҳи 10-нчи саммити, шунингдек, Ўзбекистонда АҚШ Конгрессининг таниқли аъзоларини қабул қилиш, бизнес-форумлар, кўргазмалар орқали савдо ва сармоявий алоқаларни ривожлантириш ва бошқалар режа қилинган.
"ДУРБИН 🔭"