Пулимга яраша беринг.
Бир неча кундирки, уйқуда ҳаловат йўқ. Қаттиқ ишлайвериб асабни бузган кўринаман: ўринга кирсам, уйқу босади-ю, аммо кўз қурғур ҳеч илинмайди.
Бўлмади, охири докторга боришга тўғри келди.
— Бир кунда неча соат ишлайсан? — деб сўради у.
— Ўн олти-йигирма соатдан.
— Унақа бўлса толиқибсан, — деди-да, кейин сўради: — Нега энди мунча кўп ишламасанг?
Докторни боплаб сўкиб бермоқчи бўлдиму, лекин ўзимни қайтардим. Рост-да, ахир, шу ҳам гап бўлдими? Нима, бунчалик кўп ишлаётган бўлсам, сабаби бордир…
Доктор асаб билан уйқу учун дори-дармон ёзиб берди. Аммо лекин, ҳеч қайсисидан фойда кўрмадим. Жойимга ётиб, энди ухлайман деб турганимда, уч ойдан бери тўланмаган уйнинг ижара ҳақи лоп этиб эсимга тушиб қолса бўладими? Энди бу ёғи нима бўлиши ўзингизга маълумдир.
Ётган жойимда ҳисоб-китобга тушиб кетаман. Уч юз эллик лира… Шундан йигирма бешни олиб ташла… Хўп, олдин нолдан бешни олиш керак… Нолга бешдан бирни олиб берамиз, ўн бўлади. Ўндан бешни олсак беш қолади… Тўртдан иккини олсак икки қолади… Учнинг ўзи тушади… уч юз йигирма беш қоларкан… Шунга тўқсон олтини қўшиш керак. Бешга олтини қўшсак, ўн бир бўлади. Бири дилда…
Миямда рақамлар чувалашиб кетавергач, ётган жойимдан ирғиб тураман… Қўлга қалам-қоғоз олиб ҳисоблай бошлайман. Ишни битиргач, ухлатадиган хап доридан яна бир марта отиб оламан. Мудроқ келди дегунча, югуриб бориб ўринга кираман. Энди кўз илинай деб турганда миямга бир фикр келиб қолди: «Борди-ю, ойига 10 лирадан тугиб борсам, бир йилда қанча бўларкан?» Лаънати шу ижара пули жуда қонимга ташна қилиб юборди-да… Бу дунё деганидан бошпанасиз ўтадиганга ўхшаймиз.
Шу ҳафта ичида нари борса беш соат ухлагандирман. Бедорликнинг тўртинчи куни мажолсизликдан ўрнимдан туролмай қолдим. Кўз толиқиб, зора ухлаб қолсам деган умидда қўлга газета олдим.
Газетанинг биринчи бетида босилган шу хабарга тўсатдан кўзим тушиб ҳолди: «Тақсимда, иморатсиз қуруқ ер тўрт миллион лирага сотилди».
Тўрт миллион лира-я… Ернинг сатҳи 1624 квадрат метр экан. Тўрт миллионни 1624 га тақсимлай бошладим. Ўзим турмушда нўноқроқ одам бўлсам ҳам ҳисобни яхши кўраман. Бундоқ чамалаб чиқсам, ҳалиги ернинг бир квадрат метри 2500 лирага тушибди.
— Ажабо, — ўйлаб кетдим ўзимча, — шу жойни мен сотиб олмоқчи бўлсам қандоқ бўларди… Пули қанчайди? Ҳа, тўрт миллион лира. Бир ойлик маошим қанча ўзи? Беш юз лира.
— Ухлай қолсанг-чи энди! — деб хотиним ялина бошлайди.
— Йўқол, кўрмаяпсанми нима қилаётганимни! — дея жеркиб бердим уни.
— Хўш, ойлигим беш юз лира экан… Қани, овқатдан сиқиштириб борсам, бир ойда қанча йиғишим мумкин? Ҳеч иложи бўлмаяпти-ку… Тўхта-чи… Майли, бир амаллаб ойига 100 лирадан тугиб борсам, бир йилда 1200 лира бўларкан. Ўн йилда 12000 лира, юз йилда эса 120 000 лира… Минг йил умр кўрсаму, тишнинг кирини сўриб юриш эвазига ҳар ойда юз лирадан олиб қўяверсам, бир миллион икки юз минг лира пул тўпларканман. Барибир бу ҳам камлик қилади, Нима бўлса ҳам ўша ерни сотиб олишга қарор қилдим.
Ҳисобни болаликдан севаман. Лицейда ўқиб юрган пайтларимда ҳам миямда ҳамиша рақамларни уриштириб юрардим. Ўшанда йўлда тўхтамай, овқат ҳам емай тинимсиз югураверсам, ойга, қуёшга, Марсга неча миллион йилда етиб боришим мумкинлигини ҳисоблаб чиққанман. Энди бундоқ ўйлаб қарасам, мен учун қуёшгача пиёда юриб бориш, бояги жойни сотиб олишдан осон тушар экан.
Тонг ёришган бўлса ҳам ҳисоб ҳали тугагани йўқ. Ўша ерни сотиб олиш учун уч минг йил яшасам ҳам озлик қилар экан. Бу гал хомчўтни бошқача қилиб кўрдим. Хўш, борди-ю, оладиган беш юз лира маошимнинг ҳаммасини тугиб қўяверсам-чи?
Буни ҳам чамалаб кўрдим. Маълум бўлишича, мақсадга етиш учун яна роппа-роса 666 йил яшаб, 666 йил муттасил ишлашим керак экан. Буниси ҳам тўғри келмайди. Хап доридан устма-уст иккитасини ютиб олдимда, ўринга ётдим. Эс-ҳушим ўша сотилган жойда бўлгани учун барибир ухлаёлмадим. Яна туриб кетдим… Бир кунда 16 соат ўрнига 24 соат ишлаб, ойликни минг лирага етказсаму, унинг бир тийинига ҳам тегмай асраб қўяверсам нима бўларкин? Шундаям яна 33 йил умр кўришим шарт экан........