🇺🇿🇵🇸 Фаластинлик 100 нафар болалар ва аёллар Ўзбекистонга эвакуация қилинди
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансурбек Қиличевга кўра, 26 декабрь куни икки давлат Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан келишилган ҳолда 100 нафар ярадор фаластинлик болалар, аёллар ва уларнинг ҳамроҳлари Ўзбекистонга эвакуация қилинди.
Ўзбекистон ҳукумати фаластинликлар бемор оилаларининг барча эҳтиёжлари, жумладан, даволаниш ҳаражатлари, меҳмонхона, мактаб, озиқ-овқат ва бошқалар билан тўлиқ таъминлайди.