1 та МОЯК БИЛАН ЯШАСА БЎЛАДИМИ?
Ҳа, битта тухум билан яшаш мумкин. Организм мослаша олади, ва қолган тухум иккинчисининг функциясини қисман қоплай олади. Лекин шунга эътибор бериш керакки, ҳозирда икки тухуми бор эркакларда ҳам тестостерон даражаси паст ва фарзанд кўриш билан боғлиқ муаммолар кўп учрайди.
Биологик нуқтайи назардан, табиат организмни гормонлар билан таъминлаш ва репродуктив функцияни қўллаб-қувватлаш учун икки тухумни “захира” қилиб берган, ҳатто биттаси шикастланса ҳам. Бу авлодни давом эттириш учун муҳим ҳимоя механизми ҳисобланади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, сўнгги ўн йилликларда эркакларда сперматозоид концентрацияси пасайган. Ўтган аср ўрталарида уларнинг миқдори 107 миллионни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда минимал норма 15 миллионни ташкил қилади. Солиштирсангиз, муаммо борлиги яққол кўриниб туради, янги авлодда репродуктив функциялар ёмонлашмоқда (қимирловчанлик пастлиги, экология, зарарли қўшимчаларга эга паст сифатли маҳсулотлар сабабли). Агар бир киши битта тухумини йўқотса, ҳолат янада оғирлашади. Ўтган аср ўрталарида битта тухуми бор эркаклар ўзларини ёмон ҳис қилмаган бўлса, бугунги кунда бундай ҳолат мураккаброқ. Кўпчиликка гормонларни алмаштирувчи терапия қабул қилишга тўғри келяпти.
Шунинг учун тухумларни шикастланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш жуда муҳим.