ЗАКОТНИ УМУМИЙ ХАЙРИЯ ФОНДЛАРГА ЎТКАЗСАК БЎЛАДИМИ?
#закот
❓407-CАВОЛ: Закотни умумий хайрия фондларга ўтказсак буладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закотни, шу жумладан вожиб садақалар: ушр, фитр садақаси, фидя ва назрларни умумий хайрияларга ўтказиб бўлмайди. Чунки Қуръони каримда закот ва бошқа вожиб садақалар кимларга берилиши аниқ белгилаб қўйилган. Закот моли муҳтожларнинг қўлига пул ёки маҳсулот шаклида мулк қилиб топширилиши шарт.
Лекин ўша фондларда закот ва бошқа вожиб садақаларни алоҳида қабул қилиб, муҳтожларга етказишни зиммасига оладиган вакиллар тайинланса ва улар сизнинг вакилингиз сифатида маблағингизни муҳтожларга етказса, закотингизни адо этишингиз мумкин. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда “Вақф” хайрия фонди мана шундай фаолиятни йўлга қўйган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш▫️