РЎЗА ҚАНДАЙ ТУТИЛАДИ?
#рўза
❓438-CАВОЛ: Илк маротаба нафл рўза тутишга иштиёқим баланд келиб турибди. Бунда қандай ният қиламан, ниятни қачон айтаман, қайси дуоларни ниятдан олдин ёки кейин айтаман? Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўза луғатда – “сиём” деб аталиб, ўзини бир нарсадан тийишни билдиради. Шариат истилоҳида эса: “Тонг отгандан то қуёш ботгунича ният билан рўзани бузувчи нарсалардан ўзини тийишдир”. Яъни, киши саҳарлик вақтидан то шом вақтига қадар емай, ичмай, жуфти ҳалоли билан жинсий алоқа қилмай туради.
Субҳи содиқ кириши билан саҳарлик вақти тугаб, рўза вақти бошланади. Иккисининг ўртасини ажратиб турадиган учинчи бир вақт йўқ. Ушбу субҳи содиқ вақтини ҳамда оғиз очиш (шом намози) вақтини Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг йиллик тақвими орқали билиб олишингиз мумкин бўлади. Саҳарлик ўз вақтида бўлгани афзал. Лекин субҳи содиқ кирган-кирмагани борасида иккиланадиган даражада кечиктириш макруҳ. Рўза тутиш ниятсиз бўлмайди, албатта, ният қилиниб, саҳарлик дуоси ўқилиши лозим.
Оғиз ёпиш дуоси қуйидагича: “Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар”.
Ифторлик ҳам, албатта, дуо ила қилинади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси: “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш▫️