Динда саволим бор...


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ушбу каналда устоз Мубашшир Аҳмадга йўлланган саволларнинг жавоблари бериб борилади
Саволингизни ушбу бот орқали йўллашингиз мумкин: @dinda_savolimbor_bot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


453. Ёш болаларни масжидга олиб чиқиш

Савол: Катталар ёш болаларни ўзи билан масжидга олиб чиқишнинг ҳукми нима?


Жавоб: Ёш болаларни масжидга олиб чиқишга шаръан монелик йўқ. Балки бу иш уларни намозга одатлантиришга ва масжиддаги иймоний муҳитдан баҳра олишларига сабаб бўлгани учун мустаҳаб амалдир. Фақат болалар ақлли-тамизли бўлиши керак. Шу билан бирга намозхонларга халақит бермасликни мулойимлик ва босиқлик билан тушунтириш лозим. Айримлар томонидан уларни жеркиб бериш мурғак қалбга жуда ёмон таъсир қилади. Бундан эҳтиёт бўлиш даркор. Аксинча боланинг қалбини масжидга муҳаббатли қилиш керак. Зеро, севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қиёмат куни Аршнинг соясида бўладиган етти тоифа ичида "Қалби масжидга боғлиқ киши"ни ҳам зикр қилганлар.
Уламолар ёш болани масжидга олиб бориш жоизлигига бир неча ҳадисни далил қиладилар. Жумладан, Абу Қатода розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умома бинти Зайнаб розияллоҳу анҳони кўтариб намоз ўқигандилар". Ҳофиз Ибн Ҳажар: "Бу ҳадисни болаларни масжидга киргизиш жоизлигига далил қилинади", дейдилар. (Фатҳул-Борий, 1/592).
Бурайда розияллоҳу анҳо айтадилар: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба қилаётгандилар. Бир вақт Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумолар келиб қолишди, улар қизил кўйлак кийиб олишганди. Икковлон юрар ва йиқилиб тушишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушдилар. Уларнинг бирини ўнг қўллари билан, бирларини эса чапи билан кўтариб олдилар. Сўнг минбарга кўтарилиб дедилар: "Аллоҳ: "Албатта молк-мулкларингиз ва фарзандларингиз синовдан бошқа нарса эмас", деган. Мен бу икки боланинг юриб, йиқилаётганини кўриб, сабр қилолмадим. Гапимни тўхтатиб, олдиларига бордим", дедилар. (Бешовлон, Ибн Ҳиббон ва Ҳокимлар ривоят қилишган).
Қолаверса, мазҳабимиз фиқҳидаги жамоат сафлари тўғрисидаги мавзулар ҳам бунинг жоизлигини кўрсатади. Уларга кўра, биринчи эркаклар саф тортади, кейин ёш болалар ва кейин аёллар саф тортади.
Айтганларимиз болаларнинг масжидга олиб чиқиш мақбул амал эканини билдиради.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад


Саволлар учун: @dinda_savolimbor_bot

Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT-CU-oDRvNGmg

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Instagram | Facebook |Youtube


452. Аёл ўзининг пулидан эҳсон қилса жоизми?

Савол:
Ассалому алайкум. Аёл ўзининг топаётган даромадидан (эри берган пулдан эмас) эрининг рухсатисиз хайр-эҳсон қилиши мумкинми?

Жавоб: Ваалайкум ассалом вараҳматуллоҳи вабаракотуҳ. Аёлнинг ўзи ишлаб ёки бошқа йўл билан (масалан, мерос, ҳадя орқали) топган мулки ўзининг шахсий мулки ҳисобланади. Бинобарин, уни бировнинг рухсатисиз тасарруф қилиши мумкин. Оналаримиз розияллоҳу анҳунна ҳам ўзлари хайр-эҳсон қилишган.
Агар у тасарруфларини эрнинг маслаҳати билан амалга оширса, эр-хотинлик ришталари янада мустаҳкамланиши ва хайр-эҳсон янада ҳақлироққа берилиши мумкин.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Саволлар учун:
@dinda_savolimbor_bot

Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT-CU-oDRvNGmg

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Instagram | Facebook |Youtube


451. Аёллар бошяланг Қуръон ўқиши мумкинми?

Савол:
Ассалому алайкум. Қуръони каримни аёллар ҳижоб ёки рўмолсиз, бошяланг ўқишлари жоизми?

Жавоб: Ваалайкум ассалом вараҳматуллоҳи вабаракотуҳ.
Миср фатво ҳайъати сайтининг мудири шайх Аҳмад Вассом: "Аёл киши Қуръони каримни бошяланг ўқиши жоиз. Чунки бу иш Қуръон қироатида вожиб эмас, балки одобдир" деганлар.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Саволлар учун:
@dinda_savolimbor_bot

Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT-CU-oDRvNGmg

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Instagram | Facebook |Youtube


450. Янги уйга қайси кунда кўчган маъқул?

Савол:
Ассалому алайкум. Янги уйга қайси кунда кўчиб ўтган афзал?

Жавоб: Ваалайкум ассалом вараҳматуллоҳи вабаракотуҳ.
Мен китобларда бундай масалани учратмадим. Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ эзгу ишларни душанба ё чоршанба куни бошлаш яхши, дер эдилар. Янги уйга кўчиш ҳам яхши ишлардан.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Саволлар учун:
@dinda_savolimbor_bot

Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT-CU-oDRvNGmg

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Instagram | Facebook |Youtube


449. Идишга пашша тушса нима қилинади?

Савол:
Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқда бир ҳадисга кўзим тушди, шу ҳадис саҳиҳми? Шу ҳақида маълумот берсангиз.

Жавоб: Ваалайкум ассалом вараҳматуллоҳи вабаракотуҳ.
Ҳадиси шарифнинг матни бундай: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки бирортангизнинг идишига пашша тушиб қолса, унинг ҳаммасини суюқликка ботирсин, сўнгра ташлаб юборсин. Чунки унинг икки қанотининг бирида шифо, бошқасида дард бор», дедилар». Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Абу Довуд: «Ва албатта, у (пашша) дард бор қаноти ила ҳимояланади»ни зиёда қилган.
Демак ҳадиси шариф саҳиҳ.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Саволлар учун:
@dinda_savolimbor_bot

Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT-CU-oDRvNGmg

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Instagram | Facebook |Youtube


448. Якка намоз ўқиганда жаҳрий ўқиладими ёки махфийми?

Савол:
Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, бомдод, шом ҳамда хуфтон намозларининг фарзларини якка тартибда ўқиётганда қироатни жаҳрий қилиш афзалми ёки махфий? Сураларни тескари тартибда (мисол учун "Фалақ" сурасидан кейин "Ихлос" сурасини) қилиб ўқиса бўладими?

Жавоб: Ваалайкум ассалом вараҳматуллоҳи вабаракотуҳ.
Мазкур намозларни якка ўқиган киши ихтиёрли. Хоҳласа жаҳрий ўқийди, хоҳласа махфий. Намоз асносида бошқа киши қўшилиши эҳтимоли бўлса, жаҳрий ўқигани афзал.
Сураларни олдиндан орқага тартиб билан ўқиш одоб саналади.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Саволлар учун:
@dinda_savolimbor_bot

Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT-CU-oDRvNGmg

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Instagram | Facebook |Youtube


447. Агар кийимда ёзув бўлса…

Савол:
Ассалом алайкум устоз. Кийиниш ҳақида саволим бор эди. "Муслим" "Азон.уз" ёзувлари бор кийимларни кийиб юриш жоизми? Баъзилар ҳожатхонага бундай ёзувли кийимда кириб бўлмайди дейишяпти. Жавоб учун олдиндан раҳмат .

Жавоб: Ваалайкум ассалом вараҳматуллоҳи вабаракотуҳ.
Улар Қуръони каримда сўз ўлароқ мавжуд бўлса-да, унинг оятлари ёки Аллоҳнинг исмлари ёхуд муқаддас калималар эмас. Бинобарин бундай ёзувли кийимларни кийиб юриш жоиз.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Саволлар учун:
@dindasavolimbor_bot

Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT-CU-oDRvNGmg

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Instagram | Facebook |Youtube


446. Таҳоратда бошга 3 марта масҳ тортиш керакми?

Савол:
Ассалому алайкум. Мен бир йигитнинг таҳорат олаётиб бошига уч марта масҳ тортганини кўриб қолдим. Сабабини сўрасам, у: “пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам уч марта масҳ тортганлар, шундай қилмаганлар биздан эмас деганлар”, деди. Менга бу гап қаттиқ таъсир қилди, наҳотки шу пайтгача нотўғри масҳ тортган бўлсак? Жавобини интизорлик билан кутаман.

Жавоб: Ваалайкум ассалом вараҳматуллоҳи вабаракотуҳ. Уламолар бошга такрор масҳ тортиш масаласида ихтилоф қилишган. Жумҳур уламо, жумладан ҳанафий фақиҳларимизга кўра бошга бир марта масҳ тортилади. Фақат шофиъийларнинг маълум бир қисми уч марта масҳ тортилади, дейишади. Бунга улар Абу Довуд Усмондан ривоят қилган масҳнинг уч марта қилиниши ҳақидаги ҳадисни далил қилишади. Жумҳур уламо эса бу ҳадиснинг заиф эканини айтиш билан бирга, масҳ енгиллик учун жорий бўлган, уч марта қилиш билан енгиллик йўққа чиқади, дейишади. Қолаверса мазҳабимиз китобларида, уч марта масҳ қилган бош ҳўл бўлади, бинобарин у энди масҳ эмас, балки ювиш бўлиб, қолади, дейилади. Саҳиҳ ҳадисларда бошга масҳ қилиш мутлақ айтилган, мутлақ эса такрорни тақозо қилмайди. Ибн Обидин уч марта масҳ қилишни макруҳ, дейдилар.

Абу Довуднинг ўзлари Али розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида масҳ бир марта бўлиши қайд этилган. Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадислар ҳам уни бир марта қилишга далолат қилади.

Ҳадис китобларида сизга айтилган таҳдидни кўрмадим.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Саволлар учун:
@dindasavolimbor_bot

Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT-CU-oDRvNGmg

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Instagram | Facebook |Youtube


445. Ҳомиладорлик пайтида талоқ тушадими?

Савол:
Ассалому алайкум. Саволим талоқ масаласида. Эр аёлига учинчи талоқ берган вақтда аёли ҳомиладор бўлса талоқ тушадими?

Жавоб: Ваалайкум ассалом вараҳматуллоҳи вабаракотуҳ.
Талоқ ҳар қандай ҳолатда тушади, жумладан хотин ҳомиладорлик пайтида ҳам. Сизнинг ҳолатингизда иддангиз болангизни туққунингизча давом этади. Унгача эрингиз нафақангизни қилиши фарз.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Саволлар учун:
@dindasavolimbor_bot

Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT-CU-oDRvNGmg

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Instagram | Facebook |Youtube


444. Криптовалюта, биткойн, майнинг – булар орқали топилган пуллар ҳалолми?

Савол:
Ассалому алайкум. YouTube каналларида Forex ҳаром эканини айтилган видеоларни кўрган эдим. Криптовалюта, биткойн, майнинг – булар орқали топилган пуллар ҳалолми?

Жавоб: Ваалайкум ассалом вараҳматуллоҳи вабаракотуҳ.
Сиз айтаётган валюталар ҳали кенг ривож топмади. У кафолатланмаган валюта бўлгани сабаб уламолар қатъий ҳукм айтишдан эҳтиёт бўлишмоқда. Агар ҳамма унинг пул бирлиги ва харидга эваз эканига рози бўлиб қабул қилганида, яъни қиймат эканига омматан келишилганида, уни одатдаги валюта сифатида кўрган ва унинг савдоси орқали топилган фойдани, валюта савдосидаги шартларга риоя қилинган ҳолда, ҳалол ҳисоблаган бўлар эдик. Аммо кейинги пайтда криптовалюталарни чиқараётган жиҳатлар кўпайиб кетгани, уларнинг одатий валюталар сирасига киришини қийинлаштирувчи омил бўлиб туюляпти. Бинобарин бундай ноаниқ нарсалар савдоси билан шуғулланишдан тийилиб турган маъқул.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Саволлар учун:
@dindasavolimbor_bot

Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT-CU-oDRvNGmg

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Instagram | Facebook |Youtube


443. Таровиҳ тасбеҳи

Савол:
Таровиҳ тасбиҳи керак, у қандай ўқилади ва маъноси нима? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Жавоб: Субҳана зил мулки вал малакут. Субҳана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияйи вал жабарут. Субҳанал маликил ҳаййиллази ла янаму вала ямут. Суббуҳун қуддусун роббуна ва роббул малаикати варруҳ. Ла илаҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, нас алукал жанната ва наъузу бика минан-нар.

Маъноси: (Мулк ва салтанатлар Эгаси покдир. Иззат, куч-қудрат, буюклик ва улуғлик Эгаси покдир. У ухламайдиган ва ўлмайдиган, боқий ҳаёт Эгаси покдир. Бизнинг, фаришталарнинг ҳамда Руҳнинг-Жаброилнинг Робби покдир ва қуддусдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳга истиғфор айтамиз. (Эй Аллоҳ) Сендан жаннатни сўраймиз ва дўзахдан паноҳ тилаймиз.)

Саволлар учун: @dindasavolimbor_bot

Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT-CU-oDRvNGmg

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Instagram | Facebook |Youtube




442. Эр-хотин бирга таровиҳ ўқиши...

Савол:
Ҳозирги пандемия даврида эрлари таровиҳ намозларини уйда ўқимоқда. Шу сабаб аёллар эрлари билан жамоат бўлиб ўқиса бўладими?

Жавоб: Эрингиз билан жамоат бўлиб таровиҳни ўқисангиз бўлади. Бунда сиз эрингиздан кейинги сафда туришингиз керак.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Саволлар учун:
@dindasavolimbor_bot

Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT-CU-oDRvNGmg

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Instagram | Facebook |Youtube


441. Боқиб олган фарзандларим бир бирига номаҳрамми?

Cавол:
Мен 20 йилдан бери бефарзандман, овсинимнинг боласини бир ёшлигида боқиб олгандим. Орадан анча йилдан кейин бошқа овсиним оламдан ўтди. Унинг кичик қизи 3 ёш эди. Униям боқиб олдим. Ҳозир ўғлим 19 ёш қизим 14 ёш. Қайнонам булар битта уйда туриши мумкин эмас, амакиваччалар бир бирига номаҳрам деяптилар. Фарзандим йўқлиги учун буларни меҳр бериб боқиб олгандим, лекин энди шунча йил катта қилиб, буларни қанақа қилиб ота онасига қайтариб бераман?! Илтимос, маслаҳат беринг, шариатда бунақа вазиятда қанақа йўл тутиш керак? Жавобингиз учун олдиндан рахмат


Жавоб: Аслида ота-она бир ўғил қизлар ҳам балоғатга етганда ётоғини алоҳида қилиш керак. Агар сиз айтган бир ёшли ўғилни эмизган бўлсангиз, сизга у ўғил бўлади. Лекин қизни разоат муддатида эмизмаганингиз аниқ. Чунки уни уч ёшда олгансиз. Шу учун у сизга эмизикли қиз эмас. Бундан келиб чиқадики, бу икки фарзанд бир-бирига номаҳрам. Ётоқларини албатта ажратинг ҳамда сатрланмаган ҳолатда ва уйда ёлғиз қолмасинлар! Болаларни ота-онасига қайтариш масаласи ҳамманинг ўзаро сулҳ ва келишувига боғлиқ. Болага васийлик бор. Буни ота онаси ҳал қилади.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Саволлар учун:
@dindasavolimbor_bot

Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT-CU-oDRvNGmg

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Instagram | Facebook |Youtube


440. Рўзадор бурунни очадиган дори ишлатса бўладими?

Савол:
Ассалому алайкум! Рўза тутиш бўйича саволим бор эди. Аллергик ринитим борлиги учун баъзан бурним битиб, нафас олишим қийин бўлади. Шундай пайтда томчи ёки спрей дори ишлатиб, бурнимни очаман. Рўза тутган пайтимда шунақа дориларни ишлатсам, бўладими, яъни рўзам бузилмайдими?


Жавоб: Ваалайкум ассалом. Абдувоҳид Муҳаммад Азим ўғли таржима қилган "Алмуфтиротул муосира" китобида шундай дейилади: Нафас қисишига қарши пуркалувчи дори:

Мазкур дори суюқ бўлиб, уч унсурдан таркиб топган: сув, кислород ва баъзи тиббий моддалар.

Ушбу дори рўзани очадими йўқми?

Янги аср олимлари бу борада турлича фикр юритадилар:
1.У рўзани очмайди. Бу кўпчилик олимларнинг сўзлари ҳамда доимий фатво қўмитасининг фатвосидир.

А) чунки, рўзадор учун оғиз ва бурун чайқаш мумкин ва бунга барча ижмоъ қилган. Маълумки, оғиз чайқашдан сўнг маълум миқдордаги сув оғизда қолиб кетади ва мазкур сув қолдиғи сўлакни ютиш орқали ошқозонга кириб боради.

Б) ҳудди шу каби нафасни қисишга қарши пуркагичдан сепилган дори ҳам аввал ўпка сўнг ошқозонга етиб боради ва бу жуда ҳам оз миқдорни ташкил этади. Шунга кўра уни ҳам оғиз чайқалгандан сўнг қолиб кетган сувга қиёсланади.

Бунга сабаб, бир кичик пуркагич ичида 10 мг. суюқлик бўлиб, у 200 марта сепишга мўлжалланган бўлади. Бир марта сепилганда эса, 05 мг. суюқлик ажраб чиқади ва бу жуда ҳам оз миқдорни ташкил этади.

В) мазкур пуркагичдан сепилган дорининг ошқозонга етиб бориши аниқ эмас балки унда гумон бор.
Шунга кўра рўза бузилмайди чунки фиқҳий қоидага кўра, аниқ бор нарса гумон билан йўқ бўлмайди

Г) бу ейиш ва ичишга кирмайди балки таҳлил учун қон олиш ёки қувват бермайдиган укол олишга ўхшайди

Д) табиблар мисвокда саккиз хил кимёвий моддалар мавжудлигини баён қилганлар. Ҳол буки рўзадорга мисвок ишлатиш мутлақ яъни кундузи ҳам жоиздир ва шаксиз мисвокдаги кимёвий моддалар ошқозонга етиб боради. Демак, пуркагичдан сепилган дори мисвокдан ажраб чиққан моддалар каби рўзага зарар бермайди.
Иккинчи фикрга кўра: рўзадор мазкур дорини истеъмол этиши мумкин эмас. Агар ўзига бошқа чора тополмаса ушбу дорини сепади ва кейинчалик соғайиб кетганидан кейин бир кунига бир кундан қазо тутиб беради.

Мазкур фикр эгаларининг далиллари: ушбу пуркагич ичидаги суюқлик ошқозонга оғиз орқали кириб боради ва бу рўзани очади.
Иккинчи фикрга қарши жавоб: агар мазкур суюқликни ошқозонга етиб боришига таслим бўлинсада, ушбу миқдор юқорида таъкидлаганимиз каби жуда ҳам камдир ва унинг ҳукми оғиз чайқалгандан кейин қолиб кетган сувники билан бир хил бўлади.
Шунга кўра, биринчи фикрни олимлар иккинчисидан устун қўйганлар ва рўзани очилмаслигига ҳукм қилганлар.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Саволлар учун:
@dindasavolimbor_bot

Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT-CU-oDRvNGmg

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Instagram | Facebook |Youtube


439. Рўзадор таҳорат қилганда...

Савол:
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳ. Динда саволим бор. Мен 18 ёшдаман. Шу йилдан бошлаб ақлимни танияпман ~ динимни ўрганяпман.
Биринчи йил рўза тутишим. Рўзмдор таҳоратни қандай тартибда қилади? Оғизга сув кирганда, бурун ачишгунча чайилганда рўза очилиб кетмайдими? Ўйлайманки, саволим беэътибор қолмайди. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин...


Жавоб: Ваалайкум ассалом вараҳматуллоҳи вабаракотуҳ. Рўза тутганда таҳорат олишда оғиз ва бурунни чайишда муболаға қилмайсиз. Яъни сувни ҳалқумдан ўтар даражада ичингизга қаттиқ тортмайсиз. Оддий чайганда оғизда қоладиган намликнинг рўзага зарари йўқ.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Саволлар учун:
@dindasavolimbor_bot

Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT-CU-oDRvNGmg

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Instagram | Facebook |Youtube


438. Ҳижоб ўраш учун розилик...

Савол:
Ассалому алайкум. Саволим шундан иборатки, ҳижоб ўраш учун ота-онадан розилик олиш керакми?

Жавоб: Ваалайкум ассалом.
Ота-онанинг розилиги шарт эмас. Лекин уларга ҳижобнинг фарзлигини ётиғи билан тушинтиринг. Ва кўнгилларини мойил қилишини сўраб, Аллоҳга кўп дуо қилинг.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Саволлар учун:
@dindasavolimbor_bot

Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT-CU-oDRvNGmg

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Instagram | Facebook |Youtube


437. Саловат айтишни унутса...

Савол:
Ассалому алайкум. Мен кўпинча маъруза эшитаётган вақтимда Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини жуда кўплаб эшитаман. Қизиқиб кетганимдан баъзида саловат айтаман, баъзида эса эсимдан чиқиб қолади. Шу ёдимдан чиқиб айтолмай қолган вақтимнинг ҳукми қандай бўлади? Олдиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.

Жавоб: Ваалайкум ассалом. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам исмлари зикр қилинган пайтда салавот айтиш масаласида уламолар ихтилоф қилишган. Жумҳур уламога кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш зикр, тасбиҳ ва ҳамд каби қурбат ва ибодат. Уни умр бўйи бир марта айтиш вожиб. Ҳар вақт айтиб юриш мустаҳаб. Уни кўп айтиб юриш яхши амал. Пайғамбар алайҳиссалом айтганлар: "Ким менга бир марта салавот айтса, шу сабаб Аллоҳ унга ўн салавот айтади" (Муслим, Насаий, Термизий ва Абу Довудлар ривояти). Салавот айтишнинг фазилати ҳақида бундан бошқа кўплаб машҳур ҳадислар бор.

Аллома Абу Саъуд айтадилар: "Эҳтиётни олиш тақозо қиладиган ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг мартабаларини билишга ундайдиган иш шулки, у зотнинг юксак номлари зикр қилинганда салавот айтилсин!" ("Тафсиру Абис Саъуд").

Эслатиб ўтамиз, салавотнинг дуо, раҳмат, улуғлаш ва сано маънолари бор.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Саволлар учун:
@dindasavolimbor_bot

Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT-CU-oDRvNGmg

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Instagram | Facebook |Youtube


436. Закотимни укамнинг оиласига берсам бўладими?

Савол:
Укам Россияда, келиним ишсиз, 3 нафар фарзанди бор. Закотимни укамнинг оиласига берсам бўладими?

Жавоб: Мулкингиз нисобга етиб, бир йил ўтгандан кейин закот беришингиз фарз бўлади. Закотингизни укангиз оиласига беришингиз мумкин. Фақат укангиз закот беришга қодир бўлмаслиги шарт.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Саволлар учун:
@dindasavolimbor_bot

Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT-CU-oDRvNGmg

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Instagram | Facebook |Youtube


435. Ҳомиладор аёл рўза тутадими?

Савол:
Ассалому алайкум! Келиним 1 ойликдан ўтган ҳомиладор, у рўза тутадими? Генеколог ривожланиш пайти кўнгил айниши кучайиб еетади, дебди.

Жавоб: Ваалайкум ассалом. Ўзлари синаб кўрсинлар. Агар ўзлари ё болага зарар бўладиган бўлса, бошқа пайт қазосини тутиб берадилар.
Масала битта гинекологнинг тавсияси билан ҳал бўлмайди. Икки солиҳ шифокор рўза тутиши аниқ ҳалокатга олиб боради, деса шунда рўза тутмаслиги мумкин.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад


Саволлар учун: @dindasavolimbor_bot

Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEmoLT-CU-oDRvNGmg

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Instagram | Facebook |Youtube

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

2 400

obunachilar
Kanal statistikasi