Rassom Tuz дан яна битта шедевр:
Большевик деган гапни эски авлод билади. "кўпчилик" деб таржима қилинади.
1903 йил Лондонда рус сўлчилар қурултойида Маркс ва Энгелс тарафдорлари бўлган ақлли озчилик социал демократлар ва радикал кўпчилик коммунистларга айрилди.
Бу икки гурух "меншевик" ва "большевик" номини олди.
Россияда чор онтарилиб Керенский бошчилигида демократик муваққат ҳокимият тузилганида большевиклар ҳукуматни қўлга олиб демократик интилишларни стоп қилиб 70 йилга чўзилган қизил террорни бошлайди.
Бу холатда агрессив "кўпчилик" мўътадил ва ақлли "озчилик"ни енгади.
Аҳоли васвасаси доим ҳам тўғри бўлавермайди. 1937 йили немис халқи кўпчилик овоз билан Гитлерни сайлагани ортидан келган қирғин касофат бунга гувоҳ.
Авом ақллиларни эмас популистларни севади. Масалан Самарқанд аҳолиси олим ва донишманд Улуғбекни севмаган, ҳатто бир марта у сафардан қайтганида шаҳар дарвозасини ëпган.
Ахмоқона гапни миллион одам айтса ҳам бу гап аҳмоқона бўлиб қолаверади. Миллионта жинни бир ерга келса миллионта жинни бўлади холос.
Давлат популистларга ëн бермай ақл¸ мантиқ¸ қонун ва миллатга нима фойда деган логикадан келиб чиқиши керак. Отатурк¸Тетчер ëки Ли Куан Ю каби.
Сингапур реформатори Ли Куан Ю ғоялари аҳолининг кўпчилигига ëқмаган. Худди касал одамга укол олиш ëқмагани каби. Аммо Ли Куан Ю жохил оломон талаби билан эмас балки бу халққа нима яхши бўлади деган қоида билан ишлаб бу ярим вахший Сингапурни ривожлантириб бой ва бадавлатга айлантирди.
Худди шу шаклда Мустафо Ғози Пошшо Камол Отатурк ҳам балчиққа ботган усмонли халифалигини замонавий¸ демократик ва Ўрта шарқдаги стабил оëқда турган республикага айлантирди.
Нега Британия Бош вазири Маргарет Тетчер темир хотин дея ном олганини биласизми?
Тетчер ахоли кўз ëшига қарамай Британияни янаям кучли қудратли ва барча интиладиган жозиба маркази қилгани учун бу номни қозонди.
Ҳаво шари пастлай бошласа учишга ҳалақит берадиган юкдан воз кечиш керак.
Ўткан аср саксонларида Тетчер ўз давлатининг иқтисодий чўкиш сабабини элаштирди. Сабаблардан бири "фойда келтирмайдиган кўмир конлари" эди.
Яхши доктор оқибатга эмас сабабга қарши курашади. Тетчер кўмир саноатидан буткул воз кечишга қарор қилди.
1984 йилнинг ўзида 20та кўмир шахтаси ëпилди ва камида 20 минг кончи ишсиз қолди. Дод вой. Кўз ëши.
Бунинг ортидан касаба уюшмалари ва жамоатчилик Тетчерга қарши уруш очди. Кети йўқ забастовка¸ иш ташлашлар бошланди. Жамият ақлли озчилик ва популист кўпчиликка бўлинди. Тетчер "кўз ëшларга" эмас мантиқ ва миллат ривожи учун фойда тарафини ўйлаб мамлакатдаги паразит ва текинхўрлик тизимини шафқатсиз синдирди.
Иш ташлашларда қатнашган 11 291 киши ушланиб, уларнинг кўпи суд қилиниб турмага ташланди. Пикетда қатнашган 9000 ишчи ишдан бўшатилди. Тетчер азму қарорли эди. Чорасизлар ноласидан тош юраклар ҳам эрирди. Лекин бу васвса темир хотин Тетчерни ўз йўлидан қайтара олмади.
Британия иқтисодини чўктираëтган фойдасиз кўмир саноати шу тариқа тугатилди. Ишсиз қолган кўмирчилар бошқа профессияга ўқиб ўргатилди.
Шу тариқа йўқсиллик сари кетаëтган Британия яна буюк деган мақомга эга бўлди.
Самарқанд аҳолиси ўзи севмаган Улуғбек онтарилиб унинг жангари ўғли Абдуллатиф тахтга ўтирганини олқишлади. Шариат суди фатвоси билан хажга кетаëтган Улуғбек йўлда қатл қилинди. Бу қисқа даврда халқ учун эйфория эди. Лекин узоқ стратегик даврда юртни чўктирди.
Улуғбек қурган астрономик обсерваторияни халқ муллалар бошчилигда бузиб тупроқ билан кўмиб ташлади. Кутубхоналар ëқилди. Али Қушчи каби олимлар бу вахшийлардан қочиб Рум элига кетди.
Мурид муршид ва иркит дарвешлар, тентираган коррупционер ҳукмдорлар талаб ëтган бу қолоқ ўлкани 1868 йили рус оккупанти Кауфман осонгина забт қилди қўйди.
Қиссадан хисса:
Давлат заиф бўлиб бир тўда большевик популистларга ëн боса бошласа билингки у яқин орада онтарилади.
https://t.me/dilnur79