Эркакларимиздан узр сўрайман,бу шеър (баъзи бир эркакларимизга аталади.)
Ғийбатчи эркаклар!
Замон дедик,замон қайга қараб кетди,
Бошимизга ажаб кунлар келиб етди.
Йигитпирим хафсаласи пир бўпкетди,
Дунё нима,қиёматга шайландими?
Энди эркак ғийбатчига айландими?
Хотинлардай гап кавламай тураолмас,
Ўзга тугул ўзини хам кўраолмас.
Хатто битта тўнкани хам ёраолмас,
Хотинларнинг боши бўлиб сайландими?
Энди эркак ғийбатчига айландими?
Қатъиятли, аҳдда собит эркак қани?
Иймони бут, асл обид эркак қани?
Йўлбарспанжа, бургут човут эркак қани?
Қарға каби гўнг титмоққа шайландими?
Энди эркак ғийбатчига айландими?
Улар қилган ғийбатларга кулиб кетдим,
Ожизага тош отганда тўлиб кетдим.
Афсус, бундай эркаклардан совиб кетдим,
Мардлик ўлар,дилга ғараз жойландими?
Энди эркак ғийбатчига айландими?
Алпомишлар авлодисан, эрсан ахир,
Бобонг Темур, Буюк Бобур, шерсан ахир,
Осмон бўлгил, энди токай ерсан ахир,
Эзгуликнинг дарёлари лойландими?
Энди эркак ғийбатчига айландими?
Муаллиф: Лола Сабирова
✍ 20.02.2017
Ғийбатчи эркаклар!
Замон дедик,замон қайга қараб кетди,
Бошимизга ажаб кунлар келиб етди.
Йигитпирим хафсаласи пир бўпкетди,
Дунё нима,қиёматга шайландими?
Энди эркак ғийбатчига айландими?
Хотинлардай гап кавламай тураолмас,
Ўзга тугул ўзини хам кўраолмас.
Хатто битта тўнкани хам ёраолмас,
Хотинларнинг боши бўлиб сайландими?
Энди эркак ғийбатчига айландими?
Қатъиятли, аҳдда собит эркак қани?
Иймони бут, асл обид эркак қани?
Йўлбарспанжа, бургут човут эркак қани?
Қарға каби гўнг титмоққа шайландими?
Энди эркак ғийбатчига айландими?
Улар қилган ғийбатларга кулиб кетдим,
Ожизага тош отганда тўлиб кетдим.
Афсус, бундай эркаклардан совиб кетдим,
Мардлик ўлар,дилга ғараз жойландими?
Энди эркак ғийбатчига айландими?
Алпомишлар авлодисан, эрсан ахир,
Бобонг Темур, Буюк Бобур, шерсан ахир,
Осмон бўлгил, энди токай ерсан ахир,
Эзгуликнинг дарёлари лойландими?
Энди эркак ғийбатчига айландими?
Муаллиф: Лола Сабирова
✍ 20.02.2017