#МУТОЛАА
#ЖАДИДЧИЛИК
✍Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ. "ПАДАРКУШ" драмасидан парча.
✅ ЗИЁЛИ монологи:
👉@deputat_xudayberdiyev
#ЖАДИДЧИЛИК
✍Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ. "ПАДАРКУШ" драмасидан парча.
✅ ЗИЁЛИ монологи:
👉ЗИЁЛИ. (кирар, гуноҳкорларга қараб афсус қилур. Одамларга қараб).
Илм ва тарбиясиз болаларни(нг) оқибати шулдир. Агарда буларни отаси ўқутса эди, бу жиноят ва падаркушлик алардан содир бўлмас ва булар ичкиликни бўйла ичмасди, хун беғайри ҳаққин қилмас эди. Умри борича Сибир ва бандға ва қиёматға жаҳаннамға қолмас эди. Агарда булар ичкилик ичмаса эди, дунё ва охиратда илалабад азоб ва меҳнатда қолмас эди. Оҳ, ҳақиқатда бойни ўлдирган ва бу йигитларни азоби абадийға гирифтор қилган беилмликдур. Бизларни хонавайрон, бачагирён ва беватан ва банди қилғон тарбиясизлик ва жаҳолатдур: беватанлик, дарбадарлик, асорат, фақру зарурат ва хорликлар ҳаммаси илмсизлик ва бетарбияликнинг меваси ва натижасидур. Дунёга тараққий қилган халқ илм воситаси ила тараққий қилади. Асир ва забун бўлганлар-да беилмликдан. Модомики, бизлар тарбиясиз ва болаларимизни ўқутмаймиз, бул тариқа ёмон ҳодисалар ва бадбахтликлар орамизда доимо ҳукм-фармо бўлса керак. Бу ишларни йўқ бўлмоғига ўқумоқ ва ўқутмоқдан бошқа илож йўқдур
👉@deputat_xudayberdiyev